Сентябрь ойида АҚШ ва Украина президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Зеленский Ялта Европа стратегиясининг ХХ йиллик йиғилишида маълум қилган.
Унга кўра, учрашувда Украинанинг тинчлик режаси муҳокама қилинади.
“Биз шу ойда президент Байден билан учрашишни режалаштирганмиз, мен унга ғалаба қозониш режасини тақдим этаман – бу Украинага урушни тинчлик йўлига буриш учун етарли куч берадиган ўзаро боғлиқ ечимлар тизими”, деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, бунга бир неча йўл билан – Россия Қуролли кучлари армиясини сиқиб чиқариш ёки дипломатия йўли билан эришиш мумкин.
Аввалроқ Украина томонидан ишлаб чиқилган “Ғалаба режаси” иккинчи “Тинчлик саммити”да тақдим этилиши хабар берилганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у “Украинани кучайтириш режаси” ҳисобланади.
Изоҳ (0)