“Ғалаба режаси” Россияни Украинадаги урушни дипломатик йўл билан тугатишга “мажбур қилиши” мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб, Deutsche Welle хабар берди.
Тегишли ҳужжат иккинчи “Тинчлик саммити”да тақдим этилиши керак. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у “Украинани кучайтириш режаси” ҳисобланади.
“У Россиянинг ушбу урушни тугатиш қарорига ҳам психологик, ҳам сиёсий, ҳам турли хил қуролланиш жиҳатидан таъсир кўрсатади”, деди Зеленский.
Шу билан бирга, сиёсатчи бу режани АҚШ президенти Жо Байден билан муҳокама қилишга ваъда берди, чунки унинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан Вашингтонга боғлиқ. Украина президенти уларга айни пайтда Россия билан тинчлик музокараларини олиб бориш ваколатини бермаганини айтди.
“Россия билан гаплашиш учун ваколатга эга бўлиш керак. Мен шахсан бундай ваколатларни бермаганман”, деди Зеленский.
Украина президенти ҳозирда иттифоқчилар билан уларнинг узоқ масофага учувчи қуроллари ёрдамида Россияга зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Изоҳ (0)