• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк Британияда атом чиқиндиларининг муаммоси қандай ҳал этилади?

    BBC сайтида Буюк Британияда ядровий чиқиндилар утилизация билан боғлиқ муаммога бағишланган мақола эълон қилинди. Қуйида эътиборингизга ана шу мақолани ҳавола қиламиз.

    Буюк Британияда жойлашган Селлафилд атом комплексида атом электр станцияларини ҳаракатга келтириш натижасида юзага келган радиоактив чиқиндилар тўпланган.

    Бристол университети радиоактив чиқиндиларни бошқариш бўйича профессор Клер Корхиллнинг айтишича, “ядровий чиқиндилардан ажраладиган элемент одам танасидаги ҳужайраларга кириб бориш, зарар етказишга қодир нурланишлар тарқатади ва 100 000 йилдан кейин ҳам хавфли бўлиб қолади”.

    Омбор сиғими қисқаришда давом этмоқда ва экспертларнинг фикрича, ядровий материал учун янги жой топишдан бошқа йўл йўқ.

    Фото: Getty Images

    Буюк Британияда Ядро энергетикаси “2030 экологик тоза энергия” ташаббусининг бир қисми бўлса-да, ядровий энергия худди шунча миқдорда ядровий чиқиндилар юзага келишини англатади.

    Селлафилд ёнилғи билан ишлов бериш заводида операторлар бир метр қалинликдаги қўрғошин билан қопланган ойна ортидан робот қўлларни масофадан бошқара олади.

    Иссиқ ва юқори радиоактив ядро ёқилғи таёқлари жойстикли ретро ўйин каби робот қўллар ёрдамида тортиб олинади.

    Бу мураккаб жараён ҳеч қачон тўхтамайди. Селлафилд станциясида 11 000 ходим кунига 24 соат давомида ишлайди. 25 миля йўл билан боғланган 1000 дан ортиқ биноларни ўз ичига олган ушбу жараённи давом эттириш учун йилига 2 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфланади.

    Бироқ сўнгги йилларда объект хавфсизлиги ва яхлитлигига доир шубҳалар пайдо бўлмоқда.

    Энг қадимги ядровий чиқинди сақлаш станциясидан радиоактив суюқлик оқиб чиқмоқда. Станция бошқарувчиси Sellafield Ltd компаниясининг маълум қилишича, 1970 йилларда бошланган жараён бугунги кунда қайталанмоқда.

    Селлафилд, шунингдек, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш билан боғлиқ муаммога дуч келди. Июнь ойида объект тизимларига хакерлик ҳужуми содир бўлгани аниқланди. Шунга қарамай, Ядровий тартибга солиш идораси хакерлар “ҳеч бир маълумотга дахл қилмаган” дея таъкидламоқда.

    Бу можароларнинг барчаси ядровий чиқиндиларни қабул қилиш билан бир қаторда бир неча ўн йилликлар давомида сақлаб келинган радиоактив моддалар муҳофазасига соя солди.

    Объектда ядровий материал ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш тўхтатилганига қарамай, бу ердан Совуқ уруш пайтида ядровий қуроллар учун плутоний ишлаб чиқариш учун фойдаланилди.

    “Бу атом асрининг бошланиши эди. Аммо тиғиз вазиятда чиқинди материалларни сақлаш йўллари ҳақида батафсил ўйланмади”, дейди Селлафилднинг операциялар бўйича директори Родди Миллер.

    Ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган, объект бўшатилиши керак бўлган бинолардан бири бўлса-да, янгича шаклда қайта тикланиши мумкин. Бино фақат чиқиндиларни сақлашга мўлжалланган бўлиб, эндиликда бинони бузиш муаммонинг энг хавфсиз ечими бўлиб қолмоқда.

    Станциянинг инновациялар бўлими бошлиғи Алисон Арметтнинг таъкидлашича, “аниқ ечим” ишлаб чиқилмаса, мавжуд режалар кечиктирилиши мумкин.

    Ҳозирда ушбу “аниқ ечим” чиқиндиларни ер остига кўмиш бўлиб қолмоқда.

    Бугунги кунда чиқиндиларни одамлардан буткул узоқлаштириш учун илмий ва сиёсий чора-тадбирлар давом этмоқда.

    Фото: Getty Images

    “Бу  зарарли моддаларни инсониятдан ва келажак авлоддан узоқ тутмоқ лозим”, дейди профессор Коркхилл.

    Профессор радиоактив чиқиндиларни сақлаш йўлларини ўрганиб, ядровий чиқиндиларни қайта ишлаш мумкин бўлган энг барқарор, инерт моддани қидирмоқда.

    “Радиоактив моддаларни шиша, керамика ёки уран тошларига ўхшаш материалга айлантирамиз”, деб тушунтирди у. Селлафилдда радиоактив чиқиндилар захираси худди шу тарзда барқарорлаштирилади.

    Доимий ер остида сақлаш режасида радиоактив моддалар пўлат, шиша, бетон билан қопланиб, тош қатламлари остига кўмилади.

    Бу объектнинг манзили қаерда бўлади? “Музокаралар давом этмоқда”, дея жавоб берилди бу саволга.

    Олти йил олдин, Англия ва Уэлс ўз шаҳар ёки қишлоқлари яқинида утилизация иншооти қурилишини қўллаб-қувватловчи аҳоли пунктларини излаган.

    Бу танловда геология муҳим факторлар қаторидан ўрин олади — ҳудудда етарли даражада қаттиқ тош мавжуд бўлиши керак. Бироқ яна бир омилни унутмаслик лозим, бу — аҳил жамоа.

    Аҳоли пунктларининг ушбу муҳокамадаги иштироки учун молиявий мукофотлар ҳам мавжуд. Ҳозиргача беш шаҳарча талаб билдирган бўлса, уларнинг иккитаси рад этилди. Қаттиқ тошлар етишмовчилиги туфайли Камбриядаги Аллердейл шаҳри яроқсиз деб топилди. Ёркшир штатидаги Саут Ҳолдернесс маслаҳатчилари эса сентябрь ойидаги бир қатор норозиликлардан сўнг ўз хоҳишларига биноан муҳокамадан чекинишди.

    Ҳозирда олимлар қолган уч жамоа орасида музокаралар олиб бормоқда. Геологлар сейсмик синовлар орқали сув ўтказмайдиган модда қатламини қидирмоқдалар.

    Кўриб чиқилаётган танловлардан бири Ғарбий Камбриядаги Селлафилд майдонига жуда яқин.

    Маҳаллий кенгаш депутати Девид Мурнинг айтишича: “Мавзу жиддий тус олмоқда. Биз аллақачон бу чиқиндилар туфайли зарар кўрмоқдамиз ва барчамиз улар учун хавфсиз жой топишни хоҳлаймиз. Менинг етти набирам бор ва улар учун ядро чиқиндиларидан холи муҳит яратишни хоҳлайман”.

    Мазкур ҳудудда керакли миқдорда қаттиқ тошлар мавжудми ёки йўқ, ҳали аниқ эмас. Бу ер ва бошқа кўриб чиқилаётган жойлар билан музокаралар камида ўн йил давом этиши режалаштирилган.

    Фото: Getty Images

    Айни пайтда, муҳокамалар давом этмоқда ва геологик утилизация объекти (GDF) учун кўриб чиқилаётган ҳар бир жамоа илмий синовлар даврида йилига 1 миллион фунт стерлинг сармоя олади.

    Мур GDF ҳамкорлик қўмитаси аъзоси бўлиб, қўмита таркибига маҳаллий аҳоли, ҳукумат ва ушбу лойиҳа ортида турган давлат органи вакиллари киради.

    Ушбу ҳамкорлик жараён шаффофлигини таъминлаш ва маҳаллий аҳоли орасида огоҳликни кучайтиришга қаратилган. Молиявий ресурслар сарфи ҳам улар томонидан белгилаб берилади.

    “GDF қурилишига миллиардлаб фунт стерлинг сармоя киритилади. Агар бу ишни Буюк Британия номидан бажармоқчи бўлсак, жамият ҳам бундан фойда олиши лозим”, дейди Мур.

    Шунингдек, рўйхатда Камбриан қирғоғидаги Жанубий Коупленд ва Линкольнширнинг шарқий қирғоғидаги бир қатор ерлар ҳам мавжуд.

    Теддлеторпнинг маҳаллий қишлоқларидан бирида аҳоли 2021 йилги Хеллоуин байрамидан фойдаланиб, утилизацияга қарши кампания олиб борди.

    Яқин атрофдаги Маблеторп шаҳридан бўлган Кен Смит бир вақтнинг ўзида кампания гуруҳи ҳамда маҳаллий GDF ҳамкорлигининг аъзоси.

    Унинг фикрича, ҳукуматнинг ядровий чиқиндиларни кўмадиган жой топишга бўлган ёндашуви шубҳали.

    Смит жабрланувчилар сўзига қулоқ тутилмаслигидан ва муҳокамалар сўнгида маҳаллий аҳолининг фикри инобатга олинмаслигидан хавотирда эканлигини билдирди.

    Энергия ва Нет Зеро департаментининг таъкидлашича, GDF “энг хавфли радиоактив чиқиндиларнинг батамом утилизациясини таъминлайди”.

    Фото: Getty Images

    Профессор Корхиллнинг фикрича GDF энг хавфсиз ёндашув. “Биз ердан уран қазиб, улардан энергия оламиз ва бу утилизация қурилмаси моҳиятан улар яна ерга қайтарилади, дейди у. — Уран кўп йиллар давомида хавфсиз тарзда утилизация қилинган”.

    Буюк Британияда изланиш, тажриба алмашиниш ва музокаралар давом этмоқда. Референдумда жамият томонидан якуний баҳо берилгандан кейингина GDF қурилиши бошланади. Объект фаолиятининг бошланиши эса 2050 йилларга тўғри келади.

    Унгача чиқиндилар Селлафилдда сақланишда давом этади.

    “Биз бу мамлакатда 70 йил давомида атом энергетикасидан фойдаланиб келамиз. Аммо ортда қолдирганларимизни қайта ишлашдан ҳали анча йироқмиз. Ядровий энергия истиқболи — радиоактив чиқиндилар борасида кўпроқ бош қотиришимиз керак”, дейди профессор Корхилл.

    11.09.2024, 15:47   Изоҳ (0)   2940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди 

    20.08.2024, 19:09

    Россия яна бир давлатда АЭС қуради 

    03.09.2024, 23:50

    Қозоғистон АЭС бўйича референдумга 32,1 млн доллар сарфламоқчи

    04.09.2024, 12:50

    Медведев мигрантлар оиласини Россияга олиб келишини тақиқлашни таклиф қилди

    11.09.2024, 13:13

    Исроил ҲАМАС раҳбарига ҳаётини сақлаб қолиш эвазига келишув таклиф этди

    11.09.2024, 12:15

    Путин Туркияга сафари учун қирувчи самолётлар ҳамроҳлик қилишини талаб қилди — ОАВ

    11.09.2024, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.