Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашувда Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларини тезда тиклашига умид билдирди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор масалаларни юзасидан фикр алмашди. Германиянинг транспорт соҳасидаги компаниялари Rhenus, Deutsche Bahn, DB Engineering & Consulting, DB Schenker ва бошқалар билан ҳамкорлик ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентдан Франкфуртга доимий йўловчи рейсларини амалга оширган. Йўналиш 2001 йил 11 сентябрь ҳодисаларидан сўнг авиаташувларга талаб тушиб кетгани муносабати билан ёпилган. Рейслар 2010 йилда қайта тикланган, бироқ тез орада яна тўхтатилган.
2010 йилда авиакомпания Тошкентга парвозларни тиклади, бироқ кейинчалик яна бекор қилган. Сўнгги йилларда парвозларни яна тиклаш имкониятлари бир неча бор муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)