“Ўзавиация” агентлиги директори Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси вакиллари билан Ўзбекистонга парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Агентлик матбуот хизматининг билдиришича, учрашув транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасида янги сайёҳлик йўналишларини яратиш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида Lufthansa авиакомпанияси томонидан Франкфурт—Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
1993 йилдан 2001 йилгача Lufthansa Тошкентдан Франкфуртга доимий йўловчи рейсларини амалга оширган. Йўналиш 2001 йил 11 сентябрь ҳодисаларидан сўнг авиаташувларга талаб тушиб кетгани муносабати билан ёпилган. Рейслар 2010 йилда қайта тикланган, бироқ тез орада яна тўхтатилган.
2010 йилда авиакомпания Тошкентга парвозларни тиклади, бироқ кейинчалик яна бекор қилган. Сўнгги йилларда парвозларни яна тиклаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)