Арманистонда Ғарбий Нил безгаги билан касалланиш бўйича 108 та ҳолат қайд этилди. Бу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигини хавотирга солмоқда.
Арманистон соғлиқни сақлаш вазири Анахит Аванесян брифингда вазият хавотирли эканини маълум қилди.
У касалланиш аниқ қайси ҳудудларда аниқлангани бўйича батафсил изоҳ бермади. Фақатгина касаллилкнинг асосий ташувчилари бўлган чивинлар Арарат ва Армавир вилоятларида энг кўп эканлигини таъкидлаб ўтди.
Анахит Аванесяннинг сўзларига кўра, инфекция тарқалиш интенсивлигининг пасайиш даражаси ҳали етарли эмас ва бир ой ичида фаол профилактика ишлари олиб борилиши керак.
Ғарбий Нил безгаги (Ғарбий Нил энсефалити) — чивинлар орқали юқадиган ўткир юқумли (вирусли) касаллик бўлиб, полиаденит, тери тошмаси ва мия қобиғининг сероз яллиғланиши, баъзан менингоэнсефалит билан кечади. Инсоннинг марказий асаб тизимини шикастлаши билан тавсифланади.
Изоҳ (0)