АҚШда 20 йил ичида биринчи марта безгак билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Чивинлар орқали юқадиган потенсиал хавфли безгак АҚШда қайд этилди. Безгакнинг учта янги ҳолати — биттаси Техасда ва иккитаси Флоридада аниқланган, беморлар касалликка чалинишдан олдин мамлакатда бўлгани хавотир уйғотмоқда.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан қайд этилган охирги ҳолат 2003 йилда Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрида аниқланганди.
Одатда АҚШда безгак билан касалланиш ҳолатлари мамлакат ташқарисида саёҳат қилган одамларда кузатилган. Бироқ ҳозирги учта ҳолат маҳаллий чивинлар касалликни одамларга юқтириши мумкинлигидан хавотирга сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)