Бу машҳурлар ўз фарзандларини тан олмаган, ҳатто улар билан гаплашмайди ҳам.
Том Круз
Актёрнинг битта биологик қизи бор. Қиз Сури юлдузнинг актриса Кети Ҳолмс билан никоҳидан туғилган. Круз ажрашгандан кейин қизидан хабар олмайди — уни кўрмаганига 11 йилдан ошди. Июнь ойида 18 ёшли Сури отасининг фамилиясидан воз кечгани маълум бўлди. Актёр бу янгиликка изоҳ бермади, аммо инсайдерларнинг таъкидлашича, Круз қиз билан мулоқот қилишни истамайди ва Ҳолмс билан ажрашгандан кейин у билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат ҳам қилмаган.
Эдди Mёрфи
2006 йилда комедиячи Spice Girls гуруҳининг собиқ аъзоси Мелани Браун билан ишқий муносабатда бўлади. Афсуски, севгилисининг ҳомиладорлиги Mёрфини хурсанд қилмайди. Қизи Энжел туғилгандан сўнг, Мелани актёрдан оталик тестини ўтказишни талаб қилади, чунки Mёрфи болани тан олмайди. Маълум бўлишича, қиз Эддининг қизи экан.
Бироқ бу актёрга таъсир қилмайди ва у қизини тарбиялашда иштирок этмайди. Бир неча йил ўтгач, Mёрфи қизини тан олиб, Браунга 7 миллион фунт стерлинг миқдорида товон тўлашга мажбур бўлади. Аммо актёр ҳали ҳам Энжел билан гаплашмайди.
Арнольд Шварценеггер
2011 йилда актёрнинг Милдред Баенадан Жозеф Баена исмли ноқонуний ўғли борлиги маълум бўлади. Ўша пайтда Шварценеггер Мария Шрайверга уйланган, у билан тўрт фарзандини тарбиялаётганди. Ноқонуний ўғил ҳақидаги маълумотлар Шварценеггер ва Шрайвер ажрашгандан кейингина пайдо бўлади.
Арнольд ўғлини тарбиялашда иштирок этмайди. Жозеф улғайгач, актёр ўзининг хатти-ҳаракати учун ундан омма олдида кечирим сўраб, ўғли билан муносабатларини яхшилаш истагини билдиради.
Ален Делон
1962 йилда қўшиқчи Нико актёрдан биринчи фарзанди — ўғли Кристиан Аарон Булонни дунёга келтиради. Аммо Делон болани тан олмайди. Болакай онасида қолади, аммо кейинчалик Кристианни Делоннинг онаси Эдит ва унинг иккинчи эри Пол Булон асраб олади. Бола бувисининг фамилиясини олади. Аарон 2023 йилда гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилгани туфайли вафот этади.
Изоҳ (0)