Хонанда Абдулла Қурбонов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Хонанда Абдулла Қурбоновнинг ҳамкасби Жаҳонгир Отажоновга йўллаган аудиоёзувлари ижтимоий тармоқларда катта баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган эди.
Ушбу шов-шувли вазият «Ўзбекконцерт» томонидан хонанда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси олиб қўйилиши билан якунланганди.
Хонанда Абдулла Қурбонов суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов билан жанжали сабаб, ҳамкасби билан аввалдан келишмовчиликлари бор ёки йўқлигига ойдинлик киритди.
https://youtu.be/euqI26uQo9U?t=56m6s
Мен кечирим сўрайдиган иш қилганим йўқ. Жаҳонгир Отажоновни ўзимнинг укам деб билар эдим. Аканинг укани урушишга, танбеҳ беришга ҳаққи бор. Бир пайтлар ‘Панорама’да, ижодимнинг 10 йиллигига бағишланган концерт дастуримда, Жаҳонгир Отажоновни биринчилардан бўлиб таклиф этганман. ‘Жаҳонгир, кел укам, устозларнинг қўшиғини зўр айтибсан, кел’, деганман. Ўзимнинг укам деб, чин меҳр билан ёндашганман ўшанда.Маълумот учун, хонанда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси ҳамкасби Жаҳонгир Отажонов билан бир вақтда қайтарилди. Хонанда Жаҳонгир Отажонов 2019 йилнинг 14 октябрь куни лицензиясидан айрилди. «Ўзбекконцерт» хонанданинг ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар хил видео лавҳалари ва ундаги хатти-ҳаракатларини бунинг сабаби қилиб кўрсатган эди.У ҳам ўзига керакли хулосани чиқариб олди. Мен шунақа фикрдаман. Биз у билан кўришдик. Кўришганда ҳам ‘Ака, нега унақа дедингиз, укам, нимага бунақа дедин’, демадик, унақа нарсалар ёпилди, кетди. Кетганига ачинма дейишади-ку.
Ҳеч қайси бир санъаткорга шахсий адоватим йўқ. Негаки ўзим ҳам санъаткорман, санъатдан нонимни еганман, санъатдан бахтимни топганман, халқ назарига тушганман. Жаҳонгирга ҳеч қанақа ёмонлигим йўқ. Telegram’даги ўртоқларимга тўғри маънода ‘айтиб қўйинглар чегарадан чиқмасин, иложи борича кибрдан қочсин’, деганман. У чиқарган видеода ‘жонли ижрода куйлаш сенларга эмас’, деган гапи менга ёқмаган.
Ўзингдан бир кун аввал бўлса ҳам саҳнага чиққан одамни ҳурматини қилиш керак. Ҳар бир инсонни ҳурматини, эҳтиромини қилиш керак. Санъат майдонида фақат у эмас-ку ёки ўзидан ўзи машҳур бўлиб қолмаган-ку.
Ўша аудио хабарлар тарқаб кетгани нотўғри бўлди. Дўст деб билганларим, нон-туз еб юрганларим шундай қилишди. Қандай қилиб кейин уларни дўст деб биласиз? Улардан бирортаси ‘мен тарқатиб юбордим’ дея олмади. Деганида ўзлари нима бўлишини билишарди. Мендан қанақа жавоб олиб, нима билан тугашини яхши билишар эди.
Абдулла Қурбонов, хонанда
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 2019 йил 16 октябрь куни шошилинч брифинг ўтказилди. Йиғилишда хонандалар Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова, Абдулла Қурбонов ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси қайтариб берилгани маълум қилинди.
Абдулла Қурбонов суҳбат давомида қамалишининг сабаби, нега ижодида турғунлик бўлаётгани, 2019 йилдаги у билан боғлиқ бир қанча шов-шувли вазиятларга ойдинлик киритган.