Внуково аэропортида юкларнинг ичида сувенир танк бўлган йўловчи тўхтатилди. Бу ҳақида Федерал божхона хизмати РБК сайтига маълум қилди.
“Танк ҳайкалчаси ҳақиқатан ҳам Внуково божхоначилари томонидан 2024 йил 19 январь куни Тошкентдан келган Ўзбекистон фуқаросида аниқланган”, дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Эркак “яшил йўлак”дан ўтганида “Янтар” радиация мониторинги тизими ишга тушган. Кўздан кечириш чоғида божхоначилар эркакнинг шахсий буюмлари ичидан танк шаклидаги сариқ рангли металлдан ясалган ҳайкалчани топган.
Ҳайкалчадаги нурланиш даражаси табиий меъёрдан 56 баравар юқори экани аниқланган.
Божхона ходимлари танк ҳайкалчасини радиоактив моддалар билан ишлайдиган махсус хизмат вакилларига топширган.
Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги тергов ўтказаётгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)