Тошкент вилоятида ғишт заводи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида “С.Б.” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ўтказилган ўрганишда аниқланган.
МЧЖ раҳбари Х.Р. тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, жами 132,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Аввалроқ Сирдарёда 491 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
- Шунингдек, Бухорода 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланган,
- Қорақалпоғистонда 180 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланганлар ушланган эди.
Изоҳ (0)