Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.К. фуқаро М.И.га жами 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Чортоқ ва Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Т. ва А.У. жами 6 000 АҚШ долларини 76,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)