• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентнинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс иштирокчиларига табриги эълон қилинди

    Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс иштирокчиларига табриги эълон қилинди. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

    Қадрли дўстлар!

    Аввало, Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресснинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Дунёнинг узоқ ва яқин давлатларидан ташриф буюрган сизлар каби кўзга кўринган илм-фан ва санъат арбоблари, олим ва тадқиқотчилар, эксперт ва реставраторлар, музейшунос ва бошқа ўнлаб соҳа мутахассисларининг улуғ алломалар диёри бўлган, биринчи ва иккинчи Шарқ ренессансини яратишда улкан ўрин тутган юртимиздаги илмий-маданий мерос намуналарини ўрганишга катта қизиқиш ва эътибор билан қараётгани бизни албатта мамнун этади.

    Бу борада Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти томонидан ўтказилаётган халқаро анжуманлар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

    Конгресснинг бу галги саккизинчи йиғилиши доирасида мамлакатимизда бунёд этилаётган, маданий-гуманитар йўналишдаги мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг жорий ва келажакка мўлжалланган илмий дастур ва режалари муҳокама қилиниши айниқса диққатга сазовордир.

    Бунда буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг дунё, хусусан, мусулмон илм-фани ва цивилизацияси равнақига қўшган муносиб ҳиссаси, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳияти бўйича фундаментал тадқиқотлар ўтказишга оид дастурлар, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар, ҳеч шубҳасиз, ўзаро ҳамкорлигимиз учун янги имконият ва истиқболлар очиб беради.

    Бу ҳақда сўз юритганда, сизларнинг иштирокингизда тайёрланган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, юртимиз ва чет эллардаги энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва  музейлар, нуфузли илм-маърифат масканларига етказиб берилганини таъкидлаш лозим. Ана шу ишларнинг давоми сифатида анжуман кунларида мазкур туркумдаги яна 10 та янги жилд тақдимоти ўтказилиши ҳам муҳим маданий ҳодисадир.

    Фурсатдан фойдаланиб, халқимизнинг қадимий ва бетакрор маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган сиз, азизларга, олим ва тадқиқотчилар, ношир ва журналистлар жамоасига, шунингдек, жаҳондаги турли фонд ва коллекцияларда халқимизнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини асраб-авайлаб, бизнинг мутахассисларимиз билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётган олижаноб инсонларга чуқур миннатдорлик билдираман.

    Биз сизларнинг барчангизни Ўзбекистоннинг чинакам дўстлари деб биламиз ва илмий-ижодий фаолиятингизни юксак баҳолаймиз. Юртимиздаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, биринчи навбатда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази эшиклари сизлар учун доимо очиқ.

    Моҳият эътибори билан ўзида Ватанимизнинг шонли ўтмиши, бугунги ҳаёти ва буюк келажагини намоён этишга хизмат қиладиган бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратиб берилади.

    Ишончим комил, Халқаро конгресс доирасида мамлакатимиздаги маданий ёдгорликлар, тарихий-меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар ва китоб фондларини ўрганиш ҳамда уларни асраш ва тарғиб этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиб, ҳамкорлигимизни ривожлантириш бўйича янги таклиф ва тавсияларни билдирасизлар. Анжуман жараёнида ўтказиладиган барча тадбирлар, ҳурматли олимларимизнинг илмий маърузалари, муҳим ғоя ва ташаббуслари Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-маънавий тараққиётига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади, деб ўйлайман.

    Сизларни бугунги нуфузли анжуманнинг очилиши билан яна бир бор қутлар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, илмий ва ижодий фаолиятингизга ютуқ ва омадлар тилайман.

    Жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлган Ўзбекистонга – тинчлик, дўстлик ва илм-маърифат диёрига хуш келибсиз!

    24.08.2024, 14:43   Изоҳ (0)   3534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ғишт заводи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

    24.08.2024, 14:41

    Fitch Ratings Ўзбекистоннинг кредит рейтингини барқарор даражада тасдиқлади

    24.08.2024, 14:20

    Чилонзордаги автотураргоҳда безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    24.08.2024, 12:30

    Сирдарё ва Наманганда валютафурушлар қўлга олинди

    24.08.2024, 11:50

    Янгиҳаёт туманидаги ишлаб чиқариш цехларининг бири омборхонасида кучли ёнғин чиқди

    24.08.2024, 11:20

    Германиядаги фестивалда номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди

    24.08.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.