• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Termiz
      • Namangan
      • Тошкент
      • Navoiy
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Прописка тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Депутат маълумот берди

    Вилоятда туғилиб, тақдир тақозоси билан пойтахтга ишлаш ёки яшаш учун келган кўплаб фуқаролар прописка деган бюрократик тўсиққа дуч келган. Прописка бўлмаса, пойтахтда ишга жойлашиш, уй олиш деярли имконсиз, ҳатто Тошкент кўчаларида сайр қилиш ҳам хавфли эди. Энди буларнинг барчасига чек қўйиладиган бўлди.

    Фото: “Дарё”

     Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Ушбу ҳужжатда назарда тутилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Козимжон Тожиев маълумот берди.

    Козимжон Тожиев мазкур қонун лойиҳасини жамоатчилик ижобий қабул қилганини қайд этди. Иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ҳам назарда тутилгани айтилди. 

    “Куни кеча қонунчилик палатаси ялпи мажлисида аҳоли учун жуда муҳим бўлган масала — рўйхатдан ўтиш, фуқароликни расмийлаштириш масалалари билан боғлиқ бўлган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал қўллаб-қувватланди. Бир неча кундан бери жуда катта муҳокамалар бўляпти. Умуман олганда, жамоатчилик уни ижобий қабул қилди. Биринчи ўқишда қабул қилингандан кейин Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтида ҳам қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйдик. Умуман олганда, шу соҳадаги янги тартибларни белгилайдиган, фуқаролар учун енгиллик берадиган қонун лойиҳаси яратилди. Шу сабабли, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ҳам назарда тутилган”, дейди у.

    Қўмита раиси ўринбосари қонун лойиҳасининг энг муҳим жиҳатларини ҳам санаб ўтди. 

    “Қонун лойиҳасининг энг муҳим жиҳатларини айтадиган бўлсам, аввало фуқароликни расмийлаштириш, рўйхатдан ўтиш тартибини белгиловчи ягона қонун лойиҳаси — яъни ҳуқуқий ҳужжат бўлиб қабул қилиняпти. Шу вақтгача бундай тартиб қонуности ҳужжатлари, низомлар, қарорлар билан белгиланган эди. Фақатгина Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида прописка тизими бор эди. Кўплаб эътирозлар сабабли бу қонун бекор қилинади ва янги ҳужжат амалиётга татбиқ этилади. Бугунги кундаги тартиб-қоидаларга кўра, фуқаро вақтинчалик яшаш жойини ўзгартирса, рўйхатдан ўтиши керак эди. Яна бир жиҳати, агар фуқаро вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтмоқчи бўлса, уни рўйхатга қўядиган мулкдор, яъни уйнинг эгаси ички ишлар миграция бўлимларига мурожаат қиларди.

    Янги тартибга кўра, агар яшаш жойи ўзгарадиган бўлса, фуқаронинг ўзи бу ҳақда хабар берадиган бўлди. Ҳозир манзил ахборот тизими, “E-mehmon” ахборот тизимлари бор, шу билан биргаликда, “E-xabar” бериш ахборот тизими ҳам жорий этилади.

    “E-xabar” тизими жорий этилгач, яшаш жойи ўзгаргани ҳақида қуйидаги усуллар билан хабардор қилиш мумкин:

    • онлайн тарзда;
    • ички ишлар миграция бўлимларига бориб;
    • ҳудудий профилактика инспекторлари орқали;
    • давлат хизматлари орқали.

    Агар инсон яшаш жойини ўзгартирса, қаергадир иш билан борса, амалдаги тартибга кўра, ўша манзилда рўйхатдан ўтиши керак эди. Рўйхатга олиш эса давлат органлари ваколатига киради. Яъни, рўйхатдан ўтиш учун уларнинг рухсати талаб этиларди. Иккинчидан, борди-ю меҳмонга борсангиз, уй эгаси ички ишлар миграция бўлимига мурожаат этиши лозим эди. Мезбоннинг мурожаати асосида меҳмон вақтинчалик рўйхатга олинарди. Янги тартиб бўйича хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда. Қонун қабул қилингач, тартиблар ишлаб чиқилади, мобил иловалар яратилади. Бунда фуқаро ўзи мобил илова орқали хабардор қилиши ҳам мумкин.

    Мана шу жиҳатлари билан қонун лойиҳаси жуда муҳим. Фуқароларга қатор енгилликлар беради — яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва яшаш жойи бўйича вақтинча хабардор қилиш тизими қонуннинг энг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Келгусида рўйхатдан ўтиш тартиблари бутун республика бўйича амал қиладиган ягона қоидага асосланади”, дейди Козимжон Тожиев.

    Иккинчи ўқиш жараёнида қонун лойиҳаси экспертлар билан биргаликда кенг жамоатчилик таклифлари асосида такомиллаштирилади. 

    “Биз иккинчи ўқиш жараёнида қонун лойиҳасини экспертлар билан биргаликда кенг жамоатчилик таклифлари асосида такомиллаштирамиз. Мақсадимиз — қонун амалиётда тўлиқ ишлаши, шу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтариш.

    Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида муҳокамадан ўтказилмоқда. Фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирса, иккинчи ўқишда такомиллаштирилган, халқ учун хизмат қиладиган самарали ҳужжат шаклланади деб ишонамиз”, дейди у.

    24.08.2024, 18:22   Изоҳ (0)   9484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қариндош бўлмаганларни уларнинг розилигисиз «прописка»дан чиқариш мумкин бўлди

    08.09.2022, 14:10

    Конституциявий ислоҳотлар халқ ҳаётини қандай ўзгартиради?

    21.10.2022, 13:28

    Тошкент шаҳри ва вилояти учун прописка тизими бекор қилинади

    08.05.2023, 23:32

    Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

    24.08.2024, 17:57

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб тақиб юрган аёл иши судда кўрилди

    24.08.2024, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Дунё | 6 август, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.