Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-05-58-qDH_nBC3.jpg)
23 август куни Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-06-07-qoLbZ1i2.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-06-14-4NN8blj-.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-11 (2)-Yy8lP_7R.jpg)
Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;
- 2024—2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”;
- 2024—2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси;
- Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Озарбайжон президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-05-ioORqauT.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-06-AfrwPHqU.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-07-7NycbNQG.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-08-KqbGHdCY.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-09-u_GfG_sH.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-10-ar8r6szg.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-11-Lr0iDTX1.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-12-J770WETu.jpg)
![](/static/2024/08/23/photo_2024-08-23_14-07-13-lQQtVeK-.jpg)
Ташриф доирасида Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Изоҳ (0)