• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ашаддий мухлиси ўлдириш билан таҳдид қилган, карьера сабаб оила қурмаган ва саҳнада жиддий жароҳат олган актриса Ситора Фармонова 40 ёшда (фото)

    Вақт ўз таъсирини ўтказолмайдиган актриса Ситора Фармонова 20 август куни 40 ёшни қаршилади. Бу маълумотга ишонмаслигингиз аниқ. Чунки актриса ҳамиша гўзал ва мафтункор.

    Хўш, ранг-баранг ижоди билан томошабинлар назарига тушган актрисанинг муваффақият сири нимада?

    “Балчиққа қорилиб юрардим”

    Латофатли актриса Ситора Фармонова 1984 йилнинг 20 августида Бухоро шаҳрида туғилган. У оилада уч нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган, яъни актрисанинг укаси ва синглиси бор.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўзига тўқ, илмли инсонлар оиласида туғилганман. Бобом раҳматли бир умр директорлик қилган, қаттиққўл инсон эди. Ёзги таътил кунлари бобомнинг уйига борардик. Эрталаб уйғониб, эшик олдида 20 та набира терилиб турардик. Қўлимизни кўксимизга қўйиб, бобом билан бирма-бир саломлашардик. Болалигимда ниҳоятда тўполончи, ўғил болаларга хос характердаги қиз эдим. Уришишни яхши кўрардим. Деярли ҳар куни директор хонасига чақириб танбеҳ берарди. Бирор марта устим тоза бўлиб уйга борган кунимни эслолмайман. Мактабдан қайтаётганда йўлдаги ариқдан ким тез сакраш бўйича мусобақалашардик. Сувга тушиб кетган, балчиққа қорилган кунларим ҳам бўлган. Аммо ўқишни яхши кўрардим, баҳоларим ҳам аъло эди. Ўқитувчиларим “Феъли чатоқда, аммо ўқиши яхши” дейишарди. Бувиларимнинг иккиси ҳам чевар эди. Шу сабаб болалигимдан дизайнерликка қизиққанман. Келажакда шу касбни эгаллайман деб ният қилардим, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “Дадам клиник ўлимга учраган”

    Ситора Фармонова 13 ёшга тўлганида оиласи билан Тошкентга кўчиб келган. Афсуски, оила бошлиғининг бирдан касалликка чалиниши оила учун ниҳоятда оғир кечган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Дадам онамни қизғаниб, уйдан ташқарига чиқармаган. Ҳатто, Бухорода ҳам онам уйимиздан икки бекат нарига борса, адашиб қоларди. Онам ҳеч қаерда таҳсил олмаган уй бекаси эди. Дадам эса ўз даврида кўп пул топган тадбиркор эди. Аммо тақдир чархпалаги шундай айландики, дадам юрак билан боғлиқ касалликка чалинди.

    Бухорода уйимизда қўша-қўша хизматкорлари бўлган оила бирдан ҳаммасидан айрилгандек бўлди. Мактабдан қайтсам дадам хонасида экан. Уни овқатланишга чақиргани чиққанимда ҳушсиз эканлигини кўриб “шок”ка тушганман. У нафас олмасди. Бахтимизга қўшнимиз профессор эди. У дадамнинг аҳволини кўриб тез ёрдамга қўнғироқ қилди ва биринчи ёрдамни кўрсатди. Онамнинг айтишича, шифокорлар “Оила аъзолари хайрлашиб олишсин, ҳаммаси тамом”, дейишган экан. Ўша пайтда дадам клиник ўлимни бошдан кечирган. Аммо профессор қўшнимизнинг берган биринчи ёрдами билан ўзига келган. Аммо у аввалгидек ишлаши мумкин эмасди, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “15 ёшда рўзғор юки бошимга тушди”

    Оиланинг бошига тушган мусибатдан сўнг актрисанинг онаси иш излашни бошлайди. Аммо шунча йил уйдан кўчага чиқмаган аёл қандай қилиб пул топишни ўйлаб боши қотади. Тўнғич фарзанди эса рўзғор юкини ўз зиммасига олади.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўшанда 9-синфда ўқирдим. Уч фарзандмиз, у кунга келиб жамғарган пулимиз ҳам қолмаган эди. Шунда уйимиз ёнидаги кафега кириб иш сўраганман. “Ёрдамчи бўламан, фақат иш йўқ деманг”, деб илтимос қилганман. Асосан эртанги кун учун керакли сабзавотларни артиб, тозалашга қарашардим. Мактабдан қайтиб то кечгача тоғора-тоғора пиёз, картошка ва сабзиларни тозалардим. Кейин кафеда ширинлик сотиш таклифини бердим. “Қаердан оламиз”, дейишганда ўзим пишириб келаман, дедим. Уйга бориб онам билан маслаҳатлашиб, паҳлава ва тўртбурчак торт пиширдик. Ширинликлар мижозларга ёққанидан кейин ҳар куни пишириб, мактабга кетиш олдидан кафега топшириб кетадиган бўлдим. Бу ҳам рўзғоримизга қўшимча ёрдам эди. Чарчардим, аммо иложсизликдан шу ишларни қилишга мажбур эдим. Энг аламлиси, кафеда ишлаётганимни билган айрим эркаклар “Шу чиройинг билан шу ерда ишлаяпсанми?” деб жирканч таклифларни беришарди. Аммо, ҳеч қачон ўзимни йўқотмасликка ва ота-онамнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қилганман, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “Тасодифан актриса бўлдим”

    Актриса молиявий жиҳатдан қийналган кунларида ҳаммаси яхши бўлишини умид қилгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўша пайтларда уяли телефонлар унчалик оммалашмаган даврлар эди. Аммо шундай телефондан фойдаланадиганларга ҳамманинг ҳаваси келарди. Қайсидир бир журналда уяли телефоннинг катта расми чиққан. Уни қирқиб олиб, ойнага қараб худди телефонда гаплашаётгандек ўзимни тутардим.16 ёшимда тасодифан клип сёмкасига таклиф этишган. “Чиройли экансиз”, дейишса хурсанд бўлиб, сёмкага борибман. Ўшанда кичик эпизод ролни ижро этганман. Аммо шунақа хурсанд бўлганман, буни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Ундан кейин “Аёл зоти” фильмида ҳам кичик эпизодни ижро этганман. 2004 йили “Хавфли бурилиш” фильмига таклиф этишган. Ҳақиқатан ҳам фильм муваффақиятли чиқди. Кейин йилига камида 3-4 та фильмлардан таклифлар тушишни бошлади. Шундан кейин бор эътиборимни актрисаликка қаратишга қарор қилдим. Аммо дизайнерликка бўлган қизиқишим сўнгани йўқ. Ҳалигача, ўзим учун либос дизайнларини тузаман, — дейди актриса.

    Актрисага қимматга тушган “Байконур”

    Актриса Ситора Фармонова “Байконур” фильмида йиқилиб тушиб оғир жароҳат олган. Бу ҳақда унинг онаси Замира Фармонова интервьюларининг бирида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Қизим Сетора немис режиссёри суратга олаётган “Байконур” фильмида суратга тушган. Жуда яхши рол ўйнаган. Кинонинг суратга олиш жараёнида атрофига мармар терилган сузиш ҳавзасига нимадир бўлиб йиқилиб тушган. Шундан кейин унинг бўйни йиртилиб очилиб қолган. Шифокорга олиб боришган, тикамиз дейишган.

    Режиссёр эса тикиш мумкин эмас, бу қиз бизда рол ўйнаяпти, ҳар бир кунимиз белгиланган унинг жароҳати қачон битади деб кута олмаймиз деган. Тикишга рухсат бермагандан кейин қизим мотоцилкни ижарага олиб шифокорга ўзи бориб даволанган.

    Рол ўйнаб бўлгандан кейин уйга келди, шунда қарасам бўйнида бинт бор. Бўйнингга нима қилди десам, ҳеч нарса деди. Кўрсатмагунча қўймадим, кейин қарасам 3-4 см жой йиртилиб очилиб қолган. Шунда шифокорлар шукр қилинг, бу жароҳат билан тирик қолиш камдан-кам учрайди деган.

    Ўшанда шу аҳволда бўлса ҳам суратга олиш жараёнларининг охиригача иштирок этган. Эсласам йиғлайман, жуда ёмон бўлиб кетаман, онага қийин”, — дейди актрисанинг онаси.

    “Саҳна ортида йиғлаганман”

    Бундан ташқари, актриса Россияда бўлиб ўтаётган “Қувноқлар ва зукколар” ўйини жараёнида ҳам қаттиқ йиқилганини ёдга олади.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Саҳнага чиққанимизда бутун танам билан орқага қараб йиқилиб кетганман. Бутун залдаги томошабинлар қўрқиб кетишган. Ҳатто Масляков ҳам хавотирга тушган. Шунда зўрға ўзимни тутиб, жойимдан турганимда жамоамиз сардори “Ўзингни қўлга ол, фақат йиғлаб юборма”, деганида кўз ёшларимни тийиб, юзимни қўлим билан яшириб олганман. Суратга олиш ишлари тугаганида эса саҳна ортига ўтиб, оғриқдан роса йиғлаганман”, — дейди актриса.

    “Санъатни ташламайман, деб турмушга чиқмади”

    40 ёшни қаршилаган актриса ҳалигача оила қургани йўқ. Актрисанинг онаси қизи нима сабабдан турмушга чиқмаслигига ҳам ойдинлик киритиб ўтган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: “Санъатингизни ташлайсиз”, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган”, — дейди Замира Фармонова.

    “Уятсиз фильмни рад этиб, 700 минг доллардан воз кечдим”

    Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун 700 минг доллар гонорар таклиф қилишгани ҳақида айтиб ўтганди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — 2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertaiment Production ва ТНТ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, деганимда, менга сизда дублёр бўлади, дейишган. Лекин у саҳналарда мен эмас, дублёр ўйнаётганини саҳна ортидагилар билади, томошабин эса бу саҳналарда мени кўради.

    350 та қисмли сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналар бошланади. Бу дегани 300 та қисмда шундай саҳналар бўлади, дегани. Томошабин сериални кўргани сари мендан нафратланишни бошлайди. “Ўзбекистондан чиққан қиз шунақа кинода рол ўйнабди”, дейишади.

    Ўша 700 минг долларни олдим, бир, икки, беш ёки ўн йил ерман. Лекин бу кино чиққанидан кейин дадам қандай бош кўтариб юради? Оила аъзоларимнинг ҳоли нима кечади? Хуллас, бу таклифни рад этганман. Кўпчилик нега ундай қилдинг, бу таклиф орқали сенга Голливудга йўл очиларди, дейишган. Мен уларга “мени Голливудга йўл эмас, оила аъзоларим, уруғ-аймоғим кўпроқ қизиқтиради”, деганман”, — дейди Ситора Фармонова.

    15 ёш кичик йигитнинг таклифи

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Ситора Фармонова 2020 йилда ўзидан 15 ёш кичик блогер Дониёр Қаюмов билан яқин муносабатда экани ва уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга эса Дониёр Қаюмов ва Ситора Фармонованинг биргаликда суратга тушган расмлари ва видеолари сабаб бўлган. Орадан бир ой ўтиб блогер Ситора Фармонова билан муносабатлари тугаганини, бу эса актриса гап-сўзларга ишонгани туфайли бўлганини таъкидлаган. Вақт ўтиб уларнинг иккаласи ҳам саҳифасидан бирга тушган сурат ва видеоларини ўчириб ташлаган.

    “Ўлдириб, уйинг эшигига осиб кетаман”

    2023 йил актриса ҳаётида баъзи нохушликлар билан ёдда қолди. Ашаддий мухлисларидан бири уни ва оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Тегишли органларга мурожаат қилганимиздан кейин, дадам у одамга “Мақсадинг нима?” деб савол берганида менга ҳам туҳмат қилибди. “Қизингиз билан бир йилдан бери Instagramда гаплашамиз, у менга ўрганиб қолган. У сизга айтолмаяпти, сиз эса бизни тушунишга ҳаракат қилмаяпсиз”, дебди. Мен яна шокка тушдим. Яхшиямки, ёзган гаплари сақланиб қолганди, уларни орган ходимларига кўрсатдим.

    Аввалига у мени ўлдирмоқчи эди. Энди бутун оилам, ота-онам ва укамга ҳам таҳдид қиляпти. Яхши ҳамки, Ўзбекистонда яшаймиз. Шаҳар бедарвоза эмас, унга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    23.08.2024, 16:50   Изоҳ (0)   39477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дизи оламида янги жуфтлик: Бурак Ўзчивит ва Пелин Улуксар турк-дубай лойиҳасида иштирок этади

    23.08.2024, 15:44

    Яхши актёр, аммо бемеҳр ота: нима учун Ален Делоннинг фарзандлари отасини ва бир-бирини ёмон кўрган? 

    23.08.2024, 12:14

    Instagram: саратонни енгган Зара Ғаниева, фарзанд кутаётган Афсона, Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи билан рўй берган кўнгилсизлик  

    23.08.2024, 11:40

    Кинодаги карьерасида танаффус қилган машҳур корейс актёрлари

    22.08.2024, 19:02

    Дунё миқёсида катта шов-шувга сабаб бўлган қироллик оиласидаги 5 та ажрашиш

    22.08.2024, 17:28

    Юлдуз Усмоновадан Рафет эл Романгача. Янги мавсумда кимлар концерт беради? (фото)

    22.08.2024, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.