• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    “Дўстларингни ўзингга яқин тут, душманларингни янада яқинроқ”: сиёсатшунос Ўзбекистон томонидан Афғонистонда қуриб берилаётган мадраса ҳақида фикр билдирди

    Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида қиймати 6 миллион долларга баҳоланган мадраса қуришни бошлади. 21 август кунидаги тамал тоши қўйиш маросимида Балх губернатори ўринбосари Нур ал-Ҳади Абу Идрис ва Ўзбекистон бош консули Фаркат Назаровлар иштирок этган.

    Қурилиш паспорти
    Фото: “Sputnik Афганистан”

    Ушбу мадрасанинг номи “Хайр ал-Мударис Имом Бухорий” бўлиб, мадраса майдони 0,6 гектарни ташкил этади. Мадраса мингта талабага диний таълим беришга мўлжалланган бўлиб, қурилиш ишлари йил охиригача якунланиши режа қилинган.

    Афғоншунос Суҳроб Бўронов Ўзбекистоннинг Мозори Шарифда мадраса қуриши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бир қанча муҳим масалаларга эътибор қаратди. 

    Тамал тоши қўйиш жараёни
    Фото: “Sputnik Афганистан”

    Сиёсатшунос қурилаётган мадраса Афғонистонда ислом динининг соф ва эзгу моҳиятини тўғри тушунтириш ва тарғиб этишда улкан майоқ вазифасини бажаришини таъкидлаган.

    “Мазкур мадраса бежизга ‘Имом Бухорий’ номига атаб қўйилмаяпти. Афғонистонда тўғри йўлдан адашганлар ҳали ҳам кўп эканлиги ҳисобга олинса, динимизнинг соф ва эзгу моҳиятини тўғри тушунтириш ва тарғиб этишда бу мадраса улкан майоқ вазифани бажаради.  Шу маънода, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда таъкидлаганидек, Ўзбекистон терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш борасида ҳамиша принципиал позицияга эга бўлиб келган. Бундай хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса ёшлар ўртасида, зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозим. Биз барча хорижлик ҳамкорларимизга ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини аҳоли ва айниқса, ёшларга тушунтириш йўлида яқин ҳамкорликда иш олиб боришни таклиф этамиз. Ўйлайманки, бу борада Ўзбекистонда ташкил этилган Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон ислом академиясининг имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади”, дея ёзган афғоншунос.

    Шу билан бирга сиёсатшунос Мозори Шариф шаҳридаги мадраса Ўзбекистоннинг Афғонистондаги “юмшоқ кучи” учун пойдевор бўлишини айтиб ўтди.

    “Унутмаслик лозимки, бу мадраса Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида қурилмоқда. У ерда миллионлаб ўзбеклар истиқомат қилади. Каминага келган маълумотларга кўра, уларнинг таҳсилини ўзимизнинг ўзбек мутахассисларимиз йўлга қўяди ва дарс жараёнлари айнан ўзбек тилида олиб борилади. Бу уларнинг нафақат ижтимоий-психологик, дунёвий, балки диний-сиёсий дунёқарашини юксалтиришда муҳим рол ўйнайди. Бошқача айтганда, бу маблағ аслида Афғонистондаги ўзбек ватандошларимизга киритилаётган сармоя эканлигини инобатга олишимиз лозим”, деган у.
    Сиёсатшунос Суҳроб Бўронов
    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, Суҳроб Бўронов “Толибон” ортида катта кучлар тургани, агар ўзаро алоқаларда тинчлик бўлмаса, ҳеч бир иш татимаслигини қўшимча қилган. 

    “Дўстларингни ўзингга яқин тут, душманларингни янада яқинроқ. Агар биз ‘Толибон’ билан мазкур масалаларда мулоқотни ушлаб турсак, уларнинг режалари, асл маслакларидан бохабар бўлиб турамиз. Кейинчалик эса, шу асосда маълум бир стратегияни ишлаб чиқишга имкон бўлади. Уларнинг ортида катта кучлар турибди. Битта ҳақиқатни доим ёдда тутиш керак: тинчлик бўлмаса, ҳеч бир иш татимайди. Тинчлигимиз, хавфсизлигимиз эса кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазият билан боғлиқ.

    Фикри ожизимча, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида етарли даражада юмшоқ куч ресурсларини сафарбар қилса, бу нафақат турли вазиятларга муносиб ва кафолатли тарзда тайёр туришга ёрдам беради, балки истиқболдаги муҳим ташқи таъсир воситаси бўлиб хизмат қилади”, дея хулоса қилган сиёсатшунос.

    Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Кобулга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, қатор масалалар муҳокама қилинган.

    Фото: Ҳукумат портали

    Учрашувда Афғонистон томонидан бош вазир вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутаққий иштирок этган.

    Шунингдек, мулоқот давомида ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

    23.08.2024, 12:40   Изоҳ (0)   21415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга оширмоқчи

    17.08.2024, 21:50

    3 йил ўтиб: “Толибон” ўз ваъдасини бажардими? 

    19.08.2024, 20:59

    “Афғонистон тадбиркорлари барча солиқлардан озод этилади” — Лазиз Қудратов икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ҳақида

    19.08.2024, 20:20

    “Толибон” соқол қўймаган 280 дан ортиқ полициячини ишдан олди

    21.08.2024, 16:57

    “Биз ‘Толибон’дан миннатдормиз”. Афғонистоннинг янги ҳукумати қандай ишларни амалга оширмоқда? 

    16.08.2024, 22:13

    Афғонистон БМТнинг навбатдаги сессиясида иштирок эта олмайди  

    13.08.2024, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.