• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Қорақалпоғистон филиалини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Қорақалпоғистон филиалини бориб кўрди.

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланиб бормоқда. Етти йил олдин юртимизда IT компаниялари сони 147 та бўлган бўлса, бугунги кунда 2 мингтадан ошди. Уларда 30 минг нафар ходим юқори даромадли иш билан банд. 70 минг нафардан зиёд ёшлар IT билан мустақил шуғулланяпти.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида шу соҳада экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш ва 300 минг нафар ёшларни иш билан банд қилиш режалаштирилган. Чекка ҳудудларда ҳам IT шаҳарчалар ташкил этишга киришилган.

    Хусусан, Қорақалпоғистонда IT-Парк резидентлари сони ўтган йил якунига нисбатан бугунги кунда уч баробарга ошиб, 108 тани ташкил этди. Улар томонидан 310 нафар мутахассис иш билан таъминланган. 2024 йилнинг биринчи ярмида хизматлар ҳажми 2,4 баробарга, экспорт ҳажми эса 1,7 баробарга кўпайди.

    Таълим резидентлари томонидан 25 минг нафар ёш ва давлат хизматчилари ўқитилиб, малакаси оширилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида онлайн платформа орқали 2023 йилда 18 минг нафар ёш ўқитилган бўлса, 2024 йилнинг шу кунига қадар 29 минг нафар ёш ўқитилди. Жорий йил 33 мингдан зиёд ёшга таълим бериш режалаштирилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бу натижалар яратилган шароит инъикоси. Давлат раҳбари 2021 йил ҳудудга ташрифи чоғида IT-Парк учун янги бино қуриш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга мувофиқ, Нукус шаҳри марказида 17 қаватли замонавий бино бунёд этилди. Бу ерда IT таълим ва коворкинг марказлари, офислар, конференция зали ва хизмат хоналари мавжуд. Шунингдек, бинога IT-Парк резидентлари, соҳада фаолият олиб бораётган инвесторлар, чет эллик аутсорсинг корхоналар жойлаштирилади. Илгари икки қаватли бинода очилган IT-Парк бугун муҳташам мажмуага кўчгани режалар улканлигидан дарак беради.

    Президентга бинода бажарилган ишлар, соҳадаги натижалар ва режалар ҳақида ахборот берилди. Масалан, аввал АҚШнинг Amazon компаниясида ишлаган қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамалов юртига қайтиб, ўзининг HUPО стартапига 4 миллион доллар сармоя жалб қилган. Давлат раҳбари у билан суҳбатлашиб, ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари IT-Парк резидентлари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар билан мулоқот қилди. Ёшларнинг фикрларини тинглаб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

    Бу соҳада стартапларни ҳаётга татбиқ этсак, ҳам тармоқларда натижадорлик ошади, ҳам давлат харажати камаяди, ҳам ёшлар учун иш ўринлари пайдо бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

    Бинода UZINFOCOM марказининг филиали ҳам жойлашган. Марказ ҳудуд ёшларини uStudy дастури орқали замонавий касбларга ўқитади. Малакаси оширилган кадрлар ўз соҳаси бўйича замонавий компанияларга ишга жойлашади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент барча ҳудудларда IT парклар учун давлат-хусусий шериклик асосида шундай кўп қаватли бинолар қуриш зарурлигини таъкидлади.

    Уларда муҳит шундай бўлиши керакки, ёшлар ўзини эркин ҳис қилсин. Овқатланиш, дам олиш, спорт ва бошқа хизматлар мужассам бўлсин. Бинолар шаҳарлар марказида, ёшларга қулай жойда бўлгани маъқул, деди давлат раҳбари.

    Мазкур IT-Паркни Қорақалпоғистон туманларидаги мактаблар билан боғлаб, соҳага қизиққан ёшларни ўқитиш, келгусида юқори даромадли ишларга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    19.08.2024, 17:10   Изоҳ (0)   3224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    19.08.2024, 16:50

    ТИВ Москвадаги Шереметьево аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

    19.08.2024, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    19.08.2024, 16:10

    Қорақалпоғистонда шамол электр станциялари ва саноат корхоналари қурилиши бошланди 

    19.08.2024, 15:37

    Қирғизистон Ўзбекистонга картошка экспортини икки баравар оширди 

    19.08.2024, 14:25

    Қорақалпоғистонда 9,5 млрд долларлик янги лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда  

    19.08.2024, 14:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.