Шавкат Мирзиёев 19 август куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.
Президент матбуот котибининг хабар қилишича, сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.
20 август куни Нукусда президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига сўнгги марта 2023 йилнинг март ойида борганди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланди. Давлат раҳбари, шунингдек, ёшлар билан мулоқот қилди, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечирди ҳамда маданий тадбирда иштирок этди.
Изоҳ (1)
Ассалаўма әлейкум... Теманы толық, дурыс жазыўды үйренбесеңиз болмайды?!