Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида ўтказилган миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Хабарга кўра, қарийб 100 йиллик тарихга эга ушбу муассаса санъат ривожида, ёшлар тарбияси ва аҳолининг маданий ҳаётида муносиб ўринга эга. Охирги йилларда театр жорий таъмирланиб, асбоб-ускуналар янгиланди. 2017 йилда унга академик театр мақоми берилди.

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Давлат раҳбари бу ерда ёшуллилар, санъат соҳаси вакиллари билан бирга бадиий дастурни томоша қилди.

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Қорақалпоғистонда кўплаб миллат вакиллари аҳил ва тотув яшамоқда. Дастурда шу жиҳат таъсирчан талқинларда ифодаланди. Халқ достонларидан парчалар, “Шағала”, “Дембермес”, “Нигарим” каби куй-қўшиқлар ижро этилди. Алишер Навоий, Бердақ, Maxтумқули ва Абай ижодидан намуналар ўқилди. Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов қаламига мансуб “Туғишганлик” шеъри ва “Ўзбекистон” қўшиғида миллатлараро тотувлик, оғзибирчилик, тинчлик қадри тараннум этилди. 

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Қайд этилишича, президент шу ерда қорақалпоғистонлик ижодкорлар, маданият соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди. Бадиий дастурни юқори баҳолади. 

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

“Ўзбек ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл. Асрлар давомида бирга яшаб, дўст, қариндош бўлиб, бир халққа айланиб кетган. Улар бугун мамлакат тинчлиги ва тараққиёти йўлида ҳамжиҳат. Бу нафақат саҳнада, балки ҳаётимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда”, дейилади хабарда. 

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Давлат раҳбари ушбу қадриятларни улуғловчи асарларни кўпроқ қўйиш, гастролларга чиқиб, ёшларни театрга қайтариш, маданиятини бойитиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: "Дарё" / Мадина Нурман
Фото: "Дарё" / Мадина Нурман
Фото: "Дарё" / Мадина Нурман
Фото: "Дарё" / Мадина Нурман
Фото: "Дарё" / Мадина Нурман

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия
Маҳаллий
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Аргентина ва Англия мусобақани тарк этди, Бразилия ҳамда Италия чорак финалда