Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.
Унга кўра, Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.
Шунингдек, Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Бунинг учун узунлиги 465 километр бўлган Бухоро—Урганч—Хива ва узунлиги 196 километр бўлган Мискин—Нукус темирйўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирилади.
"Ушбу линия ишга туширилгач, Тошкент—Самарқанд—Бухоро—Хива анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади.
Натижада хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг юртимизда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади (2023 йилда 25 миллион доллар)”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)