• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сирли разведкачи. Дунёни ядровий урушдан қутқариб қолган Феклисов тақдири

    1962 йилда Кариб инқирози туфайли ядровий уруш бошланиб, инсоният ҳалокатга юз тутиши мумкин эди. Вашингтон ва Москва ўртасидаги диалог сабаб бунинг олди олинади. Аммо ҳар икки давлатнинг етакчилари ҳам биргина инсон — полковник Александр Феклисов бўлмаганида бир-бири билан тил топишиши жуда қийин кечган бўлар эди.

    Александр Феклисов
    Фото: Wikipedia

    1930 йилларда Москва вилоятини асосан ёғочдан қурилган уйлар ташкил этарди. Тез-тез юз берадиган ёнғинлар оқибатида кўплаб уйлар ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунга қадар одамлар ўзлари алангани ўчиришга ҳаракат қиларди. Қишда, 20 даража совуқда юз берган шу каби ёнғинларнинг бирида баланд бўйли ва кучга тўлган бир йигит олов домидан бир неча аёл ва болаларни қутқариб чиқади. Бу Александр Феклисов эди. Орадан 30 йил ўтгач у дунёни ядровий урушдан қутқариб қолади.

    Фексилов 1914 йил 9 март куни москвалик темир йўл ишчиси оиласида дунёга келади. Отасининг изидан бориб, машинист ёрдамчиси бўлгунга қадар ушбу соҳада ишлайди. 1939 йилда Москва алоқа муҳандислари институтини тамомлагач, партия уни НКВД махсус мактабига йўналтиради.

    Ёнғиндаги жасорати туфайли Феклисовнинг ўнг қулоғи бутунлай эшитмай қолганди. Органдагилар бундан хабардор эди, шундай бўлса-да, мамлакат янги разведкачилар авлодига эҳтиёж сезарди.

    Москва вилояти ўрмонларида Феклисов разведка қобилиятлари асосларини ўрганади. У ерда разведкага оид назариялар, одамларни ўзига оғдириб олиш ва кузатувдан қочиш бўйича сабоқ берилар эди. Хорижий тиллар ва Морзе алифбосини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этарди.

    Ўқишни муваффақиятли тамомлаган Феклисов СССР Давлат хавфсизлиги бош бошқармасининг Хорижий бўлим — Америка бўлинмасига хизматга жойлашади. Нью Йоркда у Калистрат тахаллуси остида бош консулликда стажёр сифатида иш бошлайди.

    Хорижга уюштирилган биринчи хизмат сафари узоқ чўзилиб кетади. 1941 йил 22 июнда консуллик навбатчиси Феклисовни уйғотиб, Германия Совет Иттифоқига ҳужум уюштирганини маълум қилади. Бош консул Виктор Федюшин хизматчиларга эндиликда улар ҳарбий ҳолатда эканликларини айтади.

    “Резидентура ходимлари суткасига 16-18 соатлаб ишларди. Ҳаёт иш ва уйқудан иборат бўлиб қолди. Ватанда омон қолиш учун уруш кетаётган бир пайтда дам олишга одам уяларди”, деб ёзади Феклисов ўз мемуарларида.

    Атом разведкаси

    Фексилов 1946 йилга қадар истиқболли хорижликларни “тарбиялайди” ва разведканинг илмий-техник йўналишига раҳбарлик қилади. Калистарт Жоэл Барр ва Альфред Саранта каби муҳандислар, шунингдек, эр-хотин Юлиус ва Этель Розенберглардан маълумотлар олиб турарди.

    Юлиус ва Этель Розенберглар
    Фото: AP Photo

    Натижада янги турдаги радарлар, сонарлар, мўлжалга олиш тизимлари, зенит радиопортловчилар, компьютерлар ва бошқа қурилмалар тўғрисида минглаб вараққа сиғадиган махфий маълумотларни қўлга киритади. Москва шу орқали Американинг биринчи реактив қирувчи самолёти ва сувости кемалари учун мўлжалланган радарларидан хабар топади.

    Бундан ташқари, Калистрат яна бир асосий вазифани — консулликда радиоалоқани таъминлаш билан ҳам шуғулланарди. Бу осон эмасди. Чунки атрофни осмонўпар бинолар қуршаб олган бўлиб, сигнал қабул қилинишига тўсқинлик қиларди. Разведкачи бу борада ўз маҳоратини ишга солади: горизонтал антенналар учун бамбук чўпларидан олти метрли муфталар ясайди.

    1940 йилларнинг иккинчи ярмига келиб Феклисов Лондонга юборилади ва у ерда янги тахаллус олади — Южин. Совет разведкаси ўшанда моддий ресурслар борасида Америка ва Британиядан анча ортда этди. Жосуслик бўлими асосан ашаддий коммунистлар орасида ўзларига содиқларни саралашга киришади. Улар орасида Манҳэттен лойиҳаси иштирокчиси физик Клаус Фукс ҳам бор эди.

    Олим ғарб ядровий қурол борасида монополия ўрнатмаслиги учун Феклисовга махфий маълумотларни бериб туради. Британия махсус хизматлари Фуксни 1950 йилда ҳибсга олади. Сўроқлар босим остида ўтказилган бўлса-да, у Южин ҳақида бирор сўз айтмайди. Тўққиз йиллик қамоқдан кейин физик Германияда илм билан шуғулланишни давом эттиради.

    Южин томонидан қўлга киритилган маълумотларни совет олимлари юқори баҳолайди. Академик Игор Курчатов совет атом бомбасининг яратилишида илм-фан ҳамда разведканинг хизмати тенг эканини таъкидлаган эди. Феклисовнинг ўзи эса қўлга киритган маълумотлари жараённи тезлаштирганига ишонарди.

    АҚШга тегишли Visoul эсминеци ва советларнинг “Иван Ползунов” юк ташувчи кемаси
    Фото: AP Photo
    “Энг ишончли ва истиқболли илмий-техник ахборот унумдор тупроққа тушиб, унинг аҳамияти тушунилгандагина фойда келтиради. Атом қуроли тўғрисидаги маълумот билан ҳам шундай бўлди”, деганди Феклисов.

    Натижада эҳтимолий Учинчи жаҳон урушининг олди олинади. СССР томонидан 1949 йили Семипалатинск полигонида ўтказилган ядровий синов “Троян” ва “Дропшот” режаларини бузиб юборади. Бундан ташқари, Феклисов Москвага СССРга қарши уруш бошлаш ва Европада НАТО базаларини яратиш ҳақидаги инглизларнинг махфий маълумотини қўлга киритади.

    Дипломатия кучсиз бўлганда

    Вашингтонда, Оқ уй қаршисида юз йилдан бери “Оксидентал” ресторани фаолият юритиб келади. У ерда бўлган ҳар бир киши зал охиридаги столга эътибор қаратмай қолмайди. Стол деворга қоқилган пешлавҳадан бошқа ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди.

    “Куба инқирозининг кескин даврида ушбу столда сирли ‘жаноб Х’ ва АBC телеканали мухбири Жон Скали ўртасида суҳбат бўлиб ўтган. Ушбу учрашув сабаб ядровий уруш хавфи бартараф этилган”,дейилади ёзувда.

    “Жаноб Х” Александр Феклисов эди, аммо дунё бундан кейинчалик хабар топади. Аввалига Ғарб уни совет дипломати Фомин сифатида танийди. Қаҳрамоннинг ҳақиқий исми Россияда 1990 йилларга келибгина ошкор этилади.

    Фомин — Феклисов 1960—1964 йилларда Вашингтондаги жосуслик бўлинмасини бошқарган давридаги тахаллуси, у расман СССР элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишларди. Скали билан ўртасида дўстона муносабатлар пайдо бўлган. “Скалининг Америка раҳбариятига яқинлиги маълум эди. Давлат котиби орқали у тўғридан тўғри ака-ука Кеннедиларга чиқа оларди”, дея эслайди КГБ раҳбари Владимир Семичастний.

    Феклисовнинг сўзларига кўра, Оқ уй ҳам Фомин — совет разведкасининг ходими эканини билган. Содир бўлган воқеалардан бир неча ой олдин хоинлардан бири уни сотади. 1962 йил 22 октябрь куни Скали билан ўтадиган нонушта одатдагидек кечиши керак эди. Аммо барчаси бошқача тус олади.

    Физик Клаус Фукс
    Фото: AP Photo

    Журналист Хрушёвни АҚШга нисбатан тажовузкор йўналишда ва Кеннедига нисбатан нафратли муносабатда эканида айблайди. Феклисов қаршилик билдиради: Кремль ва ҳукумат Америка президенти ҳақида мутлақо бошқача фикрда эканини айтади.

    Суҳбатдошининг ҳолатидан хабардор Феклисов Кубага қарши босим оғир оқибатларга олиб келиши ва Москвани жавоб қайтаришга мажбурлашини маълум қилади. У жуда катта таваккал қилаётган эди — бу каби суҳбат учун юқоридан рухсат талаб этиларди. Шунга қарамай, разведкачи аниқ ва ишонч билан гапиради.

    “Биласанми Жон, агар жангга минглаб совет танклари кириб келса, осмондан эса самолётлар ҳужум бошласа, улар ўз йўлидаги барча нарсани яксон қилади. Бундан ташқари, ГДР қўшинлари совет дивизиясининг ҳужум ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, уларга Америка, Франция, Англия гарнизонлари қаршилигини ёриб ўтиб, Ғарбий Берлинни эгаллашга 24 соат бемалол етади”, дейди у Скалига.

    Америкалик унинг айтганларини эътиборга олиб, Феклисовдан кечқурун Кеннедининг телемурожаатини томоша қилишни сўрайди. Скали зудлик билан суҳбат мазмунини Оқ уйга етказади. Эфир вақтида президент Кубада совет ядровий ракеталари борлигини маълум қилиб, оролга нисбатан блокада эълон қилади.

    Ҳал қилувчи ташаббус

    Феклисов билан кейинги суҳбатда Скали президент номидан гапиради. Вашингтон совет жанговар каллакларини БМТ назоратига қайтариш эвазига блокадани ечиш ва Кубага ҳужум қилмаслик ваъдасини беради. Феклисов “халқаро кузатувчилар ҳамроҳлигида АҚШ Флоридадаги қўшинларини олиб кетса адолат нуқтаи назаридан тўғри бўлади”, дейди. Америкалик бу масалада қарор қабул қилиш учун вақт кераклигини айтиб, билдирилган таклифни Москвага етказишини сўрайди.

    АҚШ президенти Жон Кеннеди ҳамда СССР Вазирлар кенгаши раиси Никита Хрушёв Венада, 1961 йил
    Фото: AP Photo

    Феклисов тегишли телеграммани юбориш учун элчи Анатолий Добрининга мурожаат қилади. Дипломат рад этади — музокаралар ўтказиш учун унинг ваколати йўқ эди. Шунда разведкачининг ўзи ташаббус кўрсатиб, КГБ тармоғи орқали хабарни жўнатади.

    Хабар тўғри Хрушёвга етиб боради, аммо олти соатлик кечикиш билан. Бу вақтда Кариб денгизидаги ҳар қандай можаро олдини олиб бўлмас оқибатларни келтириб чиқариши мумкин эди. Бироқ барчаси яхши кечади. Кремлдан ижобий жавоб келади. “Скалининг канали — Фомин” урушни тўхтатади.

    Бир ҳафтадан кейин Феклисов ва Скали инқирозга барҳам берилганини Вашингтондаги француз ресторанларининг бирида нишонлайди. Журналист ўз ҳисобидан совет разведкачисини энг яхши винолар билан меҳмон қилади. Оқ уй матбуот котиби Пьер Селинжер ўз мемуарларида қайд этишича, Фоминни мукофотлаш ташаббуси шахсан Кеннедидан чиққан.

    АҚШ давлат котиби Дин Аченсон Шимолий Атлантика шартномасини имзоламоқда, 1949 йил 4 апрель
    Фото: AP Photo

    “Инқирозни Кеннеди ва Хрушёв бартараф этди, биз эса кичкина одамлармиз. ‘Оксидентал’ ресторанида бўлиб ўтган суҳбат тинчлик ўрнатиш йўлини тезроқ топиш кераклигига туртки берган холос”, дея эслайди орадан 30 йил ўтгач Феклисов.

    Кариб инқирозидан икки йил ўтиб Феклисов СССРга қайтади ва кейинги 10 йил умрини КГБ институтида дарс беришга сарфлайди. 1974 йилда, 35 йиллик хизматидан кейин у пенсияга кузатилади. 1996 йилда Феклисов Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланади. Мукофот Кариб инқирозини бартараф этгани учун эмас, атом лойиҳаси йўлида тўплаган маълумотлари эвазига берилади. 2007 йили Александр Феклисов 93 ёшида вафот этади.

    17.08.2024, 18:04   Изоҳ (0)   20205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    14.07.2024, 11:31

    Россия ва Грузия ўртасидаги “беш кунлик уруш”га 16 йил тўлди. Жанубий Осетия можаросига оид асосий саволлар

    08.08.2024, 15:59

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    10.08.2024, 19:31

    Эрон Исроилдан қасос олишни кечиктириши мумкин — NYT 

    17.08.2024, 16:58

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди 

    17.08.2024, 15:10

    БМТ Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида 115 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлганини маълум қилди

    17.08.2024, 10:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.