• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Актриса чиройли бўлиши шарт эмас, унинг юраги ишлаши керак”. “Анора” фильми билан танилган Фотима Воҳидова билан суҳбат (видео)

    “Анора” фильмидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Фотима Воҳидова “Дарё”нинг YouTube'даги каналига берган интервьюсида кино оламига қандай кириб келгани ва ташқи кўриниши сабаб кўп ролларга тасдиқланмагани ҳақида гапирди.

    — Болалигимдан Юлдуз Усмоновага ҳавас қилиб келаман, Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқийман, дердим. Мактаб тадбирларининг бирида машҳур санъаткорлар даврасида қўшиқ куйлаб қолдим. Улар орасида Мурод Ражабов ҳам бор эди. Табиатан жуда шўх қиз эдим, устозларга ҳам Консерваторияга киришни хоҳлашимни айтдим. Шунда Мурод Ражабов мусиқадан, ноталардан хабарим бор йўқлиги ҳақида сўраб, актёрлик соҳасидан кетишимни маслаҳат берди. Устознинг маслаҳати билан 11-синфни тугатиб, дадам билан Тошкентга келдик.

    Ўзбекистон санъат ва маданият университетига ўқишга кирдим. Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовнинг актёрлик курсига қабул қилиндим. Аввалига “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси” каби сериалларда кичик эпизод ролларни ўйнаб юрдим. Бир куни Мурод Ражабов институт йўлагида кўриб, фильм суратга олаётгани ҳақида айтиб, кастингга боришимни айтди. Ишонсангиз, боргим келмади, сабаби чиройли актрисалар кўп эди, барибир қабул қилишмайди, деб ўйладим. Лекин устозни райларини қайтармай кастингга бориб, қўшиқ куйлаб бердим. Кастингда чиройли актрисалар иштирок этганди, ролга тасдиқланишимга ишонмадим. Аммо бир ҳафтадан кейин ролга тасдиқланганимни айтишди. “Мени тасдиқлашмаган, шунчаки ҳазиллашишди”, деб бир ҳафтагача ишонқирамай юрдим. Мурод Ражабов Аноранинг  кийимларини бериб, уйимдан суратга олиш майдончасигача шу либосда келишимни тайинлади. Аввалига уялдим, бир-икки марта ўз кийимимда келиб кейин яшириниб эски кийимларни кийиб олганимни билиб, жуда қаттиқ уришиб берди. Кейин шу ҳолатда уйдан чиқиб кетавердим. Йўлда одамлар раҳми келиб қарашарди ва шунда Анорани ҳис қилардим. Мана энди устоз тўғри қилганларини тушуниб келяпман. Битта фильмда рол ижро этган бўлсам ҳам Обид Юнусов, Клара Жалилова, Рихси Иброҳимова, Мурод Ражабов каби кўплаб устоз санъаткорлар билан ишлаш бахти насиб этди, — дейди Фотима Воҳидова.

    Фото: “Дарё”

    Актриса суратга олиш жараёнида журналистларнинг гапидан ранжигани ва икки кунга “йўқолиб” қолганини эслади.

    — Суратга олиш жараёнида кадрда чиройли кўринай деб озгина пардоз қилиб олардим, устозга бу ёқмай юзимни ювдирарди. Бир куни сёмка жараёнида журналистлар келиб, “ Бош рол ижрочисини  кўрмоқчимиз”, дейишган. “Мурод ака “Мана шу қиз Анора” деганида журналистлар ҳайрон бўлиб қарашганди. Ҳатто ҳайрон бўлиб “Бошқа актриса йўқмиди?” дейишган. Чунки мен пардозсиз,  эски кийимларда, бошимда қалпоқ билан қўрқибгина ўтирган эдим-да. Шу гапдан кейин тасвирга олиш майдончасидан қочиб кетганман, нақд икки кун топишолмаганди. Майли мен розиман, бошқа чиройли қиз топинглар деб турганимда, йўқ, “Анора” чиройли қиз ҳақида эмас, у қалби гўзал етим қиз ҳақида, биз сенинг қалбингни кўрсатиб беришимиз керак, деб юпатганди.

    Фото: “Дарё”

    Устоз мени “Темир хотин”ни ўйнаган Дилором Қамбаровага ўхшатарди. “Мана у ҳам чиройли эмас, лекин одамлар унинг юрагини кўзи орқали кўриб ҳис қилишган. Актриса чиройли бўлиши шарт эмас, унинг юраги ишлаши керак” деб ўргатарди. Ундан кейин ҳам жуда кўп фильмлар кастингига бордим,  лекин хунуксан деб қабул қилишмади. Профессионал актрисалар қолиб, бу соҳадан хабари йўқлар юқорига ўтиб кетиши мени жуда хафа қилган. Мен билган жуда кўп маҳоратли актёр актрисалар театрда қолиб кетишди. Билмадим, кинода бу масала ҳозир қандай. Мендан нега киноларда кўринмайсиз, деб кўп сўрашарди, нима деб жавоб қайтаришни билмай қолардим. Шу билан театрда ва бошқа соҳаларда ўзимни синаб кўра бошладим, — дейди Фотима Воҳидова.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.

    22.05.2024, 15:39   Изоҳ (0)   26825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Анора» фильми билан танилган Фотима Воҳидова «хунуклиги туфайли кинода омади чопмагани» ҳамда Туркияда оила қургани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    02.09.2020, 11:25

    Камола Арслонова “Опа-сингиллар”га қандай келиб қолгани, турк қайнонасининг севимли келини экани ва Гавҳар Шарипова билан боғлиқ армони ҳақида (видео)

    27.09.2023, 09:28

    “Ҳеч кимни зўрламаганман”. Жасур Умиров қамоқда уни йиғлашга мажбурлаган воқеа, 14 ёш кичик рафиқаси ва ота бўлгани ҳақида

    21.05.2024, 14:40

    “Фарзандларимдан бирортаси Америка президенти бўлади”. Отабек Маҳкамов бола тарбиясидаги аҳамиятли жиҳатлар ва Нью-Йоркдан уй сотиб олгани ҳақида гапирди 

    22.05.2024, 14:40

    Саратон билан курашиш фонида Кейт Миддлтоннинг илик суяги ва юз териси зарарланди

    22.05.2024, 12:42

    Эрта ёшда турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)

    22.05.2024, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.