Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод туман суди 15 август куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақдаги маълумот Олий суд порталида келтирилган.
Унда қайд этилишича, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, “в” банди, 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноят иши доирасида тадбиркорлар Орзубек Ражабов ва Алишер Ўрунбоев ҳам судланувчи ҳисобланади.
2022 йил август ойидан қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Азиз Воитов президентнинг тегишли қарори билан 2023 йилнинг 25 октябрида лавозимидан олинганди. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш доирасида 2023 йилнинг декабрида қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)