Давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Наманганда ўқитувчиларни ўт юлишга мажбурлагани айтилган мактаб директорининг жаримага тортилиши, Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилиши — “Дарё” нашри бугун, 12 августда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Сурхондарё, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда шоли экишга чеклов киритиш таклиф қилинмоқда
Тадбиркор фермернинг 10 фоиз ерига шоли экишни белгилаб беришни, ундан ортиқ экканларни эса жазолаш кераклигини айтди.
Ўзбекистонда олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди
Имом Термизий номидаги ислом институти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади
Институт ўз фаолиятини тўлов-контракт асосида йўлга қўяди.
Сурхондарёда онасидан яширилган 9 ёшли қизалоқ Термиздаги “дом”дан топилди
Шеробод туманида яшовчи эркак собиқ хотинидан қизини яшириб келган.
“Бу танловсизлик товони” — BYD e2 электромобили расмий нархи бозордагидан қимматлиги эътирозларга сабаб бўлди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD автомобиллари хусусий импортникидан арзон бўлиши айтилганди. Бироқ BYD e2 моделининг расмий нархи сезиларли қимматлиги танқид қилинмоқда.
Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди
“Дарё” ИИВ ахборот хизмати раҳбари билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ олди.
“Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир” — президент
Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши аввалида спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги улкан тарихий зафарлари билан бутун халқни табриклади.
Наманганда бир оиланинг 3 нафар аъзоси ўлдирилди. Гумонланувчи марҳумларга қариндош бўлган
Қотилликка нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди.
Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларида камчиликларга йўл қўйган масъулларга жавобгарлик чоралари кўрилади
Тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ KPI белгиланиб, ижроси устидан қатъий сўров ўрнатилиши белгиланди.
Бухорода тадбиркорлик учун қўшимча 60 млн, инфратузилмага 40 млн доллар ажратилади
Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, туман ҳокимлари шунга муносиб ишлаб, жойлардаги ташкилотлар олдига аниқ вазифа белгилаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Президент қуёш панели ўрнатгани учун ер ва мулк солиғи имтиёзини қўллашдаги чекловни олиб ташлаш юзасидан топшириқ берди
Иқтисодий комплекс раҳбариятига аҳоли ва тадбиркорларга энергия тежамкор ускуналар ҳамда қуёш панелларини сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш топширилди.
Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилгани айтилмоқда
Эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.
Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига Tahoe ҳамда BYD автомобиллари совға қилинади
Олимпиада иштирокчилари ўтирган самолёт тез орада Тошкент аэропортига қўнади.
Наманганда ўқитувчиларни ўт юлишга мажбурлагани айтилган мактаб директори жаримага тортилди
Жарима миқдори – 17 млн сўм.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 15 фоизга оширилади
1 октябрдан бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади.
Изоҳ (0)