Жанубий Корея 2024 йилги Олимпиада иштирокчилари орасидан Франциядан уйга қайтган спортчи ва мураббийларда турли ҳашаротларни (бурга, кана) аниқлаш учун махсус ўргатилган исковуч итдан фойдаланмоқда.
The Independent нашрининг хабар беришича, ит Инчеон халқаро аэропортида хизматга шай бўлиб турибди. Бу Париж Олимпиадасида бўлган спортчилар, расмийлар ва ишқибозларнинг қайтиши чоғида мамлакатга майда ҳашаротлар кириб келиш хавфини камайтириш мақсадида қилинмоқда.
Зараркунандаларга қарши курашувчи Cеscо компаниясининг маълумотларига кўра, Секо лақабли ит ҳашаротлардан чиқадиган ҳидларни аниқлашга ўргатилган мамлакатдаги биринчи ва ҳозирча ягона жонивор ҳисобланади.
Компания вакили Ким Мин Сунинг айтишича, Секо стандарт меҳмонхона хонасини икки дақиқадан камроқ вақт ичида текшириб чиқишга қодир.
“Зараркунандаларга қарши кураш кампанияси Жанубий Кореянинг Хавфсизлик ва транспорт вазирликлари ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда”, дейилади постда.
Изоҳ (0)