Кёльнда 7 мингга яқин одам Иккинчи жаҳон урушидан қолган снаряд топилгани сабабли уйларини ташлаб кетишга мажбур. Бу ҳақда Bild нашри ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Порз-Вестховен ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганда Америкада ишлаб чиқарилган 20 тоннали бомба топилган.
1 км радиусдаги аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Жами 7 мингга яқин фуқаро — поликлиника беморлари, қариялар уйи ва юк станцияси ходимлари эвакуация қилинди. Воқеа жойида портловчи моддаларни йўқ қилиш бўйича ходимлар ишламоқда.
Ўтган ҳафтада Кёльнда Иккинчи жаҳон урушидан қолган иккита бомба топилган ва зарарсизлантирилганди.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши охирида Германияга 2 миллиондан ортиқ турли калибрли бомбалар ташланган, уларнинг 10-20 фоизи портламаган.
Изоҳ (0)