Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан:
- 28-сонли Янгиобод мавзеси—Тиббиёт академияси йўналишда ўта катта сиғимли King Long русумли автобуслар;
- 32-сонли Сергели 6а-мавзеси—Гулобод кўчаси йўналишда Yutong русумли электробуслар;
- 119-сонли Қўйлиқ 1-мавзеси—Юнусобод деҳқон бозори йўналишда Yutong русумли электробуслар;
- 121-сонли Юнусобод мавзеси 9-даҳа—Чинни бозори йўналишда ўта катта сиғимли King Long русумли автобуслар;
- 156-сонли Қипчоқ метроси—Ғалаба маҳалласи йўналишда MAN русумли автобуслар;
- 174-сонли Жумабозор қўрғони—Авиасозлар АШБ йўналишда Yutong CNG русумли автобуслар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрель бошида “Янги Ўзбекистон” боғида Хитойдан олиб келинган 268 та автобус ва электробусларни топшириш маросими бўлиб ўтганди. Ушбу жамоат транспорти воситаларининг 101 таси электробус, 109 таси газда ҳаракатланувчи (12 метрли) автобус, 48 таси катта сиғимли (“гормошка”) автобуслардир. Мазкур автобус ва электробуслар King Long ва Yutong компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)