Наманганда 200 дан ортиқ автобуслардан 1 ойда атмосферага 10 тоннага яқин зарарли моддалар ажралиб чиқади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” дастурида маълум қилинди.
Хабар берилишича, Наманганда 2024 йили 30 та электробус қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу борада шаҳар ҳокимлиги ва Хитойнинг электорбус ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида расмий ҳужжат имзоланган. Дастлабки босқичда 15 та электробус шаҳарда ҳаракатланишни бошлайди.
Наманган шаҳри ҳокимлиги бош мутахассиси Улуғбек Отахоновнинг сўзларига кўра, Хитойнинг Geely Nеw Energy Commercial Vehicle Group компанияси билан ҳамкорликда 2024 йилнинг май ойида янги электробусларни олиб келиш режалаштирилган. Таъкидланишича, ушбу электробуслар бир кунда 100 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.
Шунингдек, Аsiа Industrial МЧЖ томонидан 1,4 млрд сўм давлат имтиёзли кредити ҳисобига 20 та электробус олиб келинмоқда.
Изоҳ (0)