Тошкент шаҳрида яшовчи М.О. ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидан 27 млн сўм миқдоридаги пул маблағи номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 34 ёшли Ж.Г. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Ж.Г. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишониб юклаб олган жабрланувчи М.О.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Ж.Г. жабрланувчининг ҳисобидаги бўлган 27 млн сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)