Сурхондарё вилоятида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Тадбирда Термиз туманида жойлашган “А.Д.” фермер хўжалиги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 1,5 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ Сирдарёда 491 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланган, Қорақалпоғистонда 180 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланганлар ушланган эди.
Изоҳ (0)