Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
![](/static/2024/08/02/photo_2023-08-03_11-13-39-94KwKvcE.jpg)
Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.
3—4 август кунлари ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 34-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2-7 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 метр/секундгача кучаяди.
Ҳарорат асосан кечалари 24-26 даража, кундуз кунлари 37-39 даража бўлади.
Изоҳ (0)