Олимпиада ўйинлари бошланганидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Париж ва унинг атрофида 200 кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин маълум қилган.
“200 киши ҳибсга олинди, улардан 180 нафари ҳозир қамоқда”, деди у.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Олимпия ўйинларнинг биринчи ҳафтасида жиноятчилик даражаси сезиларли даражада камайган. Унга кўра, ўғриликлар сони 24 фоизга, автомашиналарни ўғирлаш эса 10 фоизга камайган.
Вазир жиноятчиликнинг камайишини Олимпиада вақтида тартибни сақлашга кўплаб полиция ходимлари жалб қилингани билан изоҳлади.
Олимпия объектлари жойлашган Иле-де-Франс ҳудудида 35 минг нафар полициячи ва жандармлар, 18 минг ҳарбий хизматчи ва хусусий хавфсизлик компанияларининг бир неча минг ходимлари хизмат олиб бормоқда.
Изоҳ (0)