Энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги “Б.Б.C” МЧЖ раҳбари Б.И. кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексида қурилиш ишлари учун электр энергиясини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, давлат ва жамият манфаатларига 433,5 млн сўмлик зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Б.Б.C” МЧЖ раҳбари Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик), 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)