Жиззах вилояти, Бахмал туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. фуқаро Н.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга Бахмал тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 0,17 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонини гўёки ўзига тегишли ер майдони сифатида кўрсатиб, 119 млн сўмга фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, келишилган пуллар ҳисобидан 8 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)