Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 33,34 сўмга пастлаб, 12 541,04 сўм бўлди. Евро 42,41 сўмга тушиб, 13 584,45 сўм бўлди. Рубль 0,04 сўмга кўтарилиб, 145,56 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 25,45 сўмга пастлаб, 12 574,38 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси охирги уч иш кунида қарийб 93 сўмга пасайиб, 12 минг 634 сўмдан 12 минг 541 сўмга тушди.
Изоҳ (0)