Тошкент шаҳрида 30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишланган “Одам савдосига қарши курашиш: миллий ёндашувлар ва халқаро стандартлар” мавзусидаги конференцияда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мазкур масала юзасидан баёнот берди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.
Пўлат Бобожоновнинг айтишича, жорий йилнинг 6 ойида Одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам бериш бўйича республика маркази 68 нафар одам савдосидан жабрланган шахсларга (13 нафари болалар) ижтимоий ёрдам кўрсатган.
Одам савдоси билан боғлиқ 102 та жиноят аниқланиб, қонун устуворлиги таъминланди.
“Истиқболли авлод” республика ахборот маркази кўмагида хорижий мамлакатлардан одам савдосидан жабрланган 23 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган, деди ички ишлар вазири.
Маълумот учун, 2008 йилда одам савдоси жинояти бўйича Жиноят кодексига алоҳида — 135-модда (одам савдоси) киритилган. Шунингдек, одам савдосининг кўринишлари ҳисобланган болалар меҳнатидан фойдаланиш, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ва инсон аъзоларининг ноқонуний трансплантацияси учун жиноий жавобгарлик киритилган.
Изоҳ (0)