Самарқанд вилоятида Damas ҳайдовчиси 15 нафар бола ва оналарини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар Спитамен кўчасида Damas тўхтатилиб текширилган. Шунда автомашина салонида ҳайдовчидан ташқари 15 нафар вояга етмаган болалар оналари билан борлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Болаларни айлантиргани олиб келаётгандик. Ҳолатни бошқа такрорламаймиз”, дейди ҳайдовчи.
2023 йил сентябрда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида боғча мудираси 25 нафар болани ўз Spark’ида олиб кетаётганида тўхтатилганди. Бундан ташқари, Сурхондарёда ҳам ҳайдовчи Damas’да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)