Фарғона вилоятида юриб кетаётган Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 16 июль куни Фарғона шаҳар Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида фуқаро Н.К. бошқарувидаги Damas’да йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.
Натижада Д.П. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай касалхонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)