Франция темирйўл оператори SNCF, темирйўл хизмати ҳафта охиригача йўлга қўйилмаслигини ва яна юз минглаб йўловчилар муаммоларга дуч келишини маълум қилди.
Кеча Париждаги Олимпиада очилиши куни эрталаб номаълум ҳужумчилар темирйўлларда ёнғинларни юзага келтириб, қатновларни тўхтатиб қўйди. SNCF хабар беришича, Парижнинг ғарбий, шарқий ва шимолий йўналишларида темирйўлга зарар етказилган.
Охирги 24 соат ичида Euroстар халқаро поездлари қатновининг чорак қисми, шу жумладан, Буюк Британия бош вазири Кей Стармер чиқиши керак бўлган рейс ҳам бекор қилинди.
Франция бош вазири Габриэль Аттал темирйўл инфратузилмасига ҳужумлар яхши тайёрланган ва мувофиқлаштирилганини айтиб, ҳодисани “саботаж ҳаракати” деб атади.
Изоҳ (0)