АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Батлер (Пенсилвания) аҳолисига “катта ва чиройли митинг” ўтказишга ваъда берди. 14 июль куни бу шаҳарда Оқ уйнинг собиқ раҳбарига суиқасд уюштирилганди.
“Мен Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида катта ва чиройли митинг ташкил қилиш учун қайтаман”, деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. У тадбир санасини айтмади.
Трампга уюштирилган суиқасдни 20 ёшли Томас Метю Крукс амалга оширгани аниқланган. У собиқ президентга бир неча бор ўқ узган. Ўқлардан бири сиёсатчининг қулоғига тегди. Отишмада митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган, яна икки нафари оғир яраланган. Томас Метю Крукс ўша заҳотиёқ Махфий хизмат ходимлари томонидан ўлдирилган.
Кеча 26 июль куни Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд бўйича тергов доирасида унинг ўзини ҳам сўроқ қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Изоҳ (0)