• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Дэниел Рэдклифф — 35 ёшда: биргина образ асирига айланиб қолиши, муаллифлик фильмлари ва алкоголизм билан қандай курашгани ҳақида

    Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда бош қаҳрамон образи билан танилган Дэниел Рэдклифф 23 июль куни 35 ёшга тўлди. Актёр болалигиданоқ фильмларда роль ўйнашни бошлаган. Бугунги кунда у Буюк Британиядаги энг кўп маош олувчи актёрлардан бири ҳисобланади.

    Биографияси

    Дэниел Рэдклифф 1989 йил 23 июлда Лондонда туғилган. Унинг отаси Алан Жорж Рэдклифф адабий агент, онаси Марсия Жанин Грешам Жейкобсон эса кастинг агенти бўлиб ишлаган. Дэниелнинг ўзи оиласи ҳақида шундай дейди: “Менинг жуда аҳил оилам бор. Оилам — менинг жамоам. Биз бирга ишлаймиз, баъзида оиламни қабила деб ҳам атайман. Мен оилам олдидан қарздорман”.

    Карьерасининг бошланиши

    10 ёшида Дэниел “Дэвид Копперфильд” телефильмида экрандаги дебютини қилади. У ташқи ҳаётидан кўра ички дунёси анча қизиқроқ бўлган жуда эҳтиёткор бола ролини ўйнайди. Бу унинг биринчи жиддий роль бўлиб, шундан сўнг актёрлик фаолияти бошланади.

    Ўша йили Рэдклифф 2001 йилда премьераси бўлган Крис Коламбуснинг “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” фильмидаги Гарри Поттер роли учун кастингдан муваффақиятли ўтади. Фильм жуда омадли чиқади ва ёш актёрга катта шуҳрат келтиради. Кўп сонли суратга олишлар туфайли Дэниел мактабни тарк этишга мажбур бўлади. Бироқ актёр бундан афсусланмайди. 

    “Мактаб мен учун доим зерикарли жой бўлган. Шунинг учун коллежда ҳам ўқишни хоҳламаганман”, дейди Рэдклифф.

    2004 йилда Рэдклифф “Мен ёзган пьеса” мусиқий комедиясида театрдаги дебютини қилади. Актёр 2007 йилдан 2009 йилгача “Эквус” спектаклида ва “Ҳеч нарса қилмай, қандай қилиб бизнесда муваффақиятга эришиш мумкин” (2011) мусиқий фильмида роллар ижро этган.

    “17 ёшли болага Энтони Ҳопкинс ва Ричард Бёртон каби буюк актёрлар роль ўйнаган Лондондаги энг яхши театрлардан бирининг саҳнасида култ спектаклда роль таклиф қилинганда бундай ажойиб имкониятдан воз кечиш шунчаки аҳмоқлик бўларди. Мен абадий “болалар юлдузи” бўлиб қолиш ниятида эмасман”, дейди актёр.

    “Гарри Поттер”даги иши билан бир қаторда, актёр бошқа лойиҳаларда ҳам роль ўйнайди. У “Декабрист йигитлар ва “Менинг ўғлим Жек” фильмларида иштирок этади. Рэдклифф томошабинларга ўзини турли томонлардан кўрсатишни ва “битта рол” асири бўлиб қолмасликни хоҳлайди.

    Гарри Поттердан кейинги карьераси

    “Гарри Поттер” тугагандан сўнг, Дэниел Рэдклифф актёрлик фаолиятини давом эттиради, ҳатто муаллифлик фильмларини суратга олишни бошлайди. У томошабинларга кўпроқ нарсага қодир эканлигини кўрсатмоқчи эди. Ёш сеҳргар ҳақидаги сўнгги иккита фильм — “Ажал туҳфаси” чиққанидан кейинги 10 йил ичида Рэдклифф асосан муаллифлик лойиҳаларда бир нечта унутилмас ролларни ўйнайди.

    2013 йилдан 2015 йилгача Рэдклифф алкоголизм билан курашганига қарамай, ишлашда давом этади. Дэниел ўзини турли жанрларда синаб кўради: “Шохлар” фантастик триллери, “Виктор Франкенштейн” тарихий-фантастик фильми, “Мутлақ қудрат” драмаси, аммо бу фильмларнинг барчаси эътибордан четда қолди. Ушбу ролларнинг ҳеч бирида актёр мақтовга сазовор бўлмаган.

    2020 йилда Дэниел Рэдклифф “Преториядан қочиш” фильмида қамоқдан қочишга тайёрланаётган маҳбус ролини ўйнайди. Рэдклифф ўйнаган Тим Женкин ўзининг шафқатсиз табиатига қарамай, ўз режасини охиригача амалга оширишга тайёр бўлган иродали йигит бўлиб чиқди.

    Ҳозирда актёр параллел равишда учта лойиҳа суратга олмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу йиллар давомида у ўзини серқирра актёр сифатида кўрсата олган. У драма, комедия, илмий фантастика ва бошқа кўплаб жанрларда маҳорат билан роль ижро этди. Бундан ташқари, Дэниел театр саҳнасида ҳам фаол роль ўйнайди.

    25.07.2024, 11:20   Изоҳ (0)   11163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афсонавий трилогия — “Фантомас” қандай суратга олинган ва нега Луи де Фюнес фильмнинг давомида роль ўйнашдан бош тортган? 

    23.07.2024, 13:50

    Рейтинг: IMDb сўнгги ойларда энг юқори баҳоланган фильм ва сериалларни эълон қилди

    24.07.2024, 11:27

    Ёзда D витамин қабул қилмаса ҳам бўладими? Шифокор изоҳи

    25.07.2024, 10:20

    Кино дарғалари: Болливуднинг 100 йиллик тарихидаги энг яхши 10 та актёр 

    25.07.2024, 09:40

    Ҳовузда чўмилиш вақтида юқтириб олиш мумкин бўлган 5 хил касаллик

    24.07.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.