• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Ҳовузда чўмилиш вақтида юқтириб олиш мумкин бўлган 5 хил касаллик

    Ёзнинг иссиқ кунларида турли чўмилиш ҳавзалари ва бассейнларга ташриф буюрадиган ёш-у қарилар сони ортади. Аммо ҳаво ҳарорати ва ҳовуздаги одамлар сони қанчалик юқори бўлса, турли касалликлар юқтириб олиш хавфи шунчалик ошади. Чунки иссиқ ҳаво ва сув орқали одам терисидаги турли бактерия ва инфекциялар бошқаларга ўтиши мумкин.

    Фото: Adobe Стоcк

    Албатта бассейнлардаги автоматик равишда хлорлаш тизими ва дезинфекциялаш воситалари бактериялар билан яхши курашади, лекин шундай вируслар борки, улар курашувчан ва хлорга чидамлидир. Қуйида ана шундай касалликларни кўриб чиқамиз.

    Диарея

    Халқ орасида ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган диарея касаллиги ичак йўлларининг функсионал бузилиши ҳисобланиб, ичакларни тез-тез бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Диарея билан катталар ҳам, болалар ҳам касалланиши мумкин. Агар ич кетиш билан оғриган одам ҳовузда бўлганида ўзини назорат қила олмаса, миллионлаб микроблар бир зумда сувга тушади ва атрофга тарқалади.

    Афсуски, гигиена қоидаларига риоя қилмайдиган шахслар ҳам учраб туради. Диарея хуружи тугагандан сўнг, ювиниш ўрнига шунчаки ҳожатхона қоғозидан фойдаланадиганларда зарарли бактериялар сақланиб қолади. Бундай ҳолатда микроблар оз миқдорда бўлса ҳам, сувга тушади.

    Қулоқ канали инфекцияси

    Ташқи отит — қулоқ ташқи каналининг яллиғланиши бўлиб, касаллик тўғридан-тўғри эшитиш каналида содир бўлади. У қулоқларни нотўғри тозалаш ёки тоза бўлмаган ҳавзаларда чўмилиш орқали ривожланади.

    Аслида қулоқлар ичидаги табиий ажралма — қулоқ шираси ҳимоя вазифасини бажаради. Аммо бассейн суви таркибидаги хлор уни бундай хусусиятдан маҳрум қилади. Натижада қулоқ ташқи канали олтин стафиллокок ёки кўк йиринг таёқчаси каби барча турдаги зарарли микроорганизмларга йўл очади.

    Тери ва шиллиқ пардаларнинг қизариб, қичишиши

    Аслида бассейндаги хлор ҳеч қандай ҳидга эмас. Ҳовузда чўмилаётганда чиққан хлор ҳиси сувдаги тери, кирлар ва сийдик билан реакцияга киришгандан ҳосил бўлади ва газга айланади. Улар хлорамин деб аталади ва терида қизариш, ачишиш, қичишиш, турли тошмалар, бурун шиллиқ қаватининг шишиши, йўтал, конюнктивит ва ринитга олиб келиши мумкин.

    Шунинг учун сувга тушишдан аввал ва кейин душ қабул қилиш муҳимдир.

    Фолликулит — иссиқ ҳаммом тошмаси

    Бундай касаллик етарли даражада хлорланмаган иссиқ ванна ва жакузилар қабул қилгандан ривожланади, чунки хлор иссиқ сувда тезроқ парчаланади, бу терини безовта қилувчи Псеудомонас аэругиноса бактерияларининг омон қолишига имкон беради.

    Фолликулит белгилари одатда чўмилгандан кейин бир неча соат ичида пайдо бўлади, лекин баъзи ҳолларда тошмалар бир неча кундан сўнг чиқиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Легионеллёз

    Легионерлар касаллиги бассейндан юқиши мумкин бўлган энг жиддий ва пневмониянинг оғир формасидир. Уни Легионелла пнеумопҳила бактерияси қўзғатади ҳамда нафас йўлларига инфекцияланган сув кирганда пайдо бўлади. Ўпкага микроорганизмлар кириши билан инфекция яшин тезлигида танада тарқала бошлайди.

    Хлор ва бром билан зарарсизлантирилган сувда Легионелла бактерияси тезда нобуд бўлади, аммо ҳовуз эгаси хавфсизлик қоидаларига амал қилмаса, кўплаб инсонларга зарар етиши мумкин.

    Легионер касаллигининг белгилари: нафас қисилиши, йўтал, титроқ, кўкрак қафасидаги оғриқлар ва ҳарорат 40 ° C ёки ундан юқори бўлиши. Касалликнинг бундай белгилари пайдо бўлса, дарҳол тез ёрдам чақириш зарур. Кўпчилик беморлар фақатгина касалхонада даволанади.

    Ҳовузда юқадиган касалликлардан ҳимояланиш усуллари

    • Аввало сув ютмаслик;
    • Яқинда касалликдан тузалган бўлсангиз, бассейнга бормаслик;
    • Иссиқ ҳовузда чўмилмаслик;
    • Қулоқларингизга сув кирмаслиги учун қулоқ тиқинларидан фойдаланиш ва қалпоқ кийиш;
    • Тананинг бирор жойи кесилган ёки тирналган бўлса ҳам бассейнларга бормаслик;
    • Ҳовуз суви қанчалик тез-тез алмаштирилиши суриштириш;
    • Душда ёки бассейн яқинида ялангоёқ юрмаслик;
    • Чўмилишдан аввал ва кейин совун билан душ қабул қилиш.
    24.07.2024, 21:10   Изоҳ (0)   5800
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуёш уриши: иссиқдан кўз хиралашиб, кўнгил айниганда нима қилиш керак?

    03.07.2024, 10:14

    Ёзда камроқ терлаш учун 5 та лайфхак

    03.07.2024, 19:40

    Фавворада чўмилиш ва совуқ душ: ёз фаслида хавфли бўлган 5 та одат 

    12.07.2024, 16:23

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    “Гўшт ва бананга хушим йўқ”: Голливуд юлдузлари ёқтирмайдиган маҳсулотлар

    24.07.2024, 19:15

    “Семиз, қари, истеъдодсиз”: машҳур турк актёрларининг мухлислар норозилигига сабаб бўлган рафиқалари

    24.07.2024, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.