Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди.
Испанияга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон 24 телеканалига ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
“Қийин ўйин бўлди. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Биз улардан кучсиз эмас эдик. Бундай ўйинларда, натижани битта вазият ҳал қилиб кетади. Олдимизда иккита ўйин бор. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, насиб қилса, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаймиз.
Биз—бир жамоамиз, жамоамизга ишонамиз”, дейди “Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “ЦСКА” клуби ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаев
Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испания билан ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Тимур Кападзе шогирдлари 2-турда Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашув 27 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)