• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клубидан легионерларга тақиқ олиб ташланмади

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги тартиб-интизом қўмитаси Суперлига клублари билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди. Унга кўра, “Навбаҳор” ва “Нефтчи”га қўйилган легионерларга боғлиқ трансфер тақиқи олиб ташланмади.

    Фото: “ЎФА”

    “Сурхондарё вилояти прокуратураси талаби билан “Сурхон” клуби собиқ раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимлиги жами 43 нафар футболчи, мураббий ва ходим билан белгиланган тартибда аниқланган қарздорликни шу йилнинг 16 июль санасига қадар бартараф этди.

    Шу асосда “Сурхон” ЎФА Апелляция қўмитасига апелляция шикояти киритди. 23 июль куни мазкур масала қўмита томонидан кўриб чиқилди. Унда 2023 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Сурхон” футбол клубини янги инвесторларга сотиш, бунда клубнинг шу санага қадар бўлган қарздорлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан қоплаб берилиши белгилангани маълумот сифатида қайд этилди. Ўтган вақт давомида вилоят ҳокимлиги мавжуд қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритиб, кейинчалик мазкур ишни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оширди. Буларнинг барчаси маълум вақт талаб этди. Шунга қарамай, Ассоциация, Лига ҳамда Уюшма FIFA низомлари асосида собиқ футболчи ва мураббийлар ҳуқуқини ҳимоя қилгани ҳолда “Сурхон” клубига нисбатан қатор санкциялар қўллаб келди. Яъни, Сурхондарё вилояти прокуратурасининг талаби ижроси бажарилгунига қадар, мазкур масала ўз актуаллигини йўқотмади. Натижада “Сурхон” клубининг янги инвесторлари ўзига тегишли бўлмаган мажбуриятлар сабаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласида қатор муаммоларга дуч келди. 

    Йиғилишда иштирок этган Лига вакиллари “Сурхон” клуби билан 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзаро шартномавий мажбуриятлар бўйича ҳеч қандай муаммо мавжуд эмаслигини қайд этди. Аксинча, бугунга келиб “Сурхон” Ассоциация ҳамда Лига томонидан қўйилган барча талабни ўз вақтида бажариб келмоқда. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎФА Апелляция қўмитаси “Сурхон” футбол клубига нисбатан жорий йилнинг 2 июль санасида қўлланилган барча санкцияларни тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилди. Яъни, “Сурхон” ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимитдан чиқмаган ҳолда ҳар қандай янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Бироқ Уюшма ҳимояси остида қолаётган 6 нафар собиқ футболчи билан боғлиқ масала юзасидан тегишли органлар қайта ҳуқуқий баҳосини берса, мазкур иш қайта очилади ва у бўйича якуний хулоса чиқарилади. 

    Шунингдек, Апелляция қўмитаси “Нефтчи” футбол клубининг апелляция шикоятини ҳам кўриб чиқди. Бунда “Нефтчи” футбол клуби томонидан ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг қарорларига нисбатан бир неча бор беписанд муносабатда бўлингани, клуб томонидан молиявий мажбуриятларнинг такрорий бузилиши қайд этилди. Шунга қарамай, “Нефтчи” жорий 16 июлига қадар собиқ футболчилари билан ҳисоб-китоб қилгани таъкидланди. Ваҳоланки, клуб кафолатига кўра мазкур қарздорлик апрель ойидаёқ бартараф этилиши лозим эди.

    Қўшимчасига, “Нефтчи” шу йилнинг 28 июнь санасига қадар Лига олдидаги шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб бўлиши белгиланган бўлсада, клуб ҳозирга қадар мазкур мажбуриятларни мутлақо бажармасдан келмоқда. Шунга қарамай, Лига “Нефтчи” клуби устидан ЎФА қўмиталарига шикоят киритмагани маълумот учун қайд этилди. 

    Барча масала кўриб чиқилгач, апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилди ҳамда аввалги қарор ўз кучида қолдирилди. Эндиликда “Нефтчи” ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимит доирасида маҳаллий футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Хорижлик футболчига нисбатан тақиқ эса ўз кучида қолади.

    “Навбаҳор” футбол клуби ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шу йилнинг 2 июль санасидаги қарори юзасидан қайта муражаат қилди. Қўмита икки иш куни ичида клубга расман рад жавобини тақдим этди. Хатда “Навбаҳор” футбол клубининг қўмита қарорларига нисбатан бир неча бор беписанд муносабатда бўлгани, уларнинг ижросини белгиланган муддатда бажармаганидан келиб чиқиб, хорижий футболчиларни ёзги трансфер ойнасида рўйхатдан ўтказишга узил-кесил тақиқ қўйилгани тушунтирилди.

    “Нефтчи” каби “Навбаҳор” футбол клуби ҳам шу йилнинг 28 июнь санасига қадар Лига олдидаги барча молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажариши лозим эди. Бироқ клуб мазкур масалада ҳам ҳозирги кунга қадар мутлақо ҳаракатсиз ҳисобланади. Шунга қарамай, Лига ЎФА қўмиталарига шикоят аризасига киритмаган. 

    Эндиликда “Навбаҳор” ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимит доирасида маҳаллий футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Хорижий футболчи билан шартнома эса Лига рўйхатидан ўтказилмайди”, дейилади ЎФА хабарида.

    25.07.2024, 14:35   Изоҳ (0)   3857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Пахтакор” Элит Чемпионлар Лигаси ўйинларини “Бунёдкор”да қабул қилади 

    09.07.2024, 19:10

    Биринчи даврани Тошкентда ўтказган “Сурхон”, иккинчи даврани Самарқандда бошлайди 

    12.07.2024, 15:05

    Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони “Навбаҳор”ни тарк этди 

    23.07.2024, 09:40

    Гандбол бўйича Швеция жамоаси ўз ҳисобидан матрас сотиб олишга мажбур бўлмоқда

    25.07.2024, 13:13

    Тимур Кападзе Испания билан ўйиндан сўнг ўз фикрини билдирди

    25.07.2024, 10:53

    Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди

    25.07.2024, 10:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.