Гандбол бўйича Швеция аёллар терма жамоаси ўйинчиларининг аксарияти Париж—2024 Олимпиадаси ташкилотчилари экологик тоза шиори остида Олимпия шаҳарчасидаги ётоқларни жиҳозлаган балиқ тўрларидан тайёрланган матраслардан норози бўлмоқда, деб хабар бермоқда Aftonbladet.
Манбага кўра, спортчиларга уларга таклиф қилган матрасларнинг ҳаддан ташқари қаттиқлиги ёқмаган. Маълум қилинишича, гандболчилар яхши дам олишлари учун Швециянинг IKEA компанияси томонидан ишлаб чиқарилган матрасларни ўз маблағлари ҳисобидан харид қилишган.
Маълумот учун, Швециянинг гандбол бўйича аёллар терма жамоаси 2024 йилги Олимпиада ўйинларини бугун, 25 июль куни Норвегия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Норвегияликлардан ташқари, Швециянинг жойлашган гуруҳдан Дания, Германия, Словения ва Жанубий Корея терма жамоалари ўрин олган.
Изоҳ (0)