Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “Б-Н.” МЧЖ раҳбари А.И. кредитор “П.” МЧЖдан 96 430 доллар ва 322,9 млн сўм солиқ қарздорлигини тўламаслик мақсадида корхонанинг умумий майдони 14 779 квадрат метр бўлган нотурар биносини ўғли А.И.нинг таъсисчилигидаги “Р.” МЧЖга гўёки 229,8 млн сўмга сотгани тўғрисида шартнома расмийлаштириб, МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)