Ижтимоий тармоқларда янги челленжлар пайдо бўлиши одатий ҳолга айланди, аммо Ўзбекистон олимпия терма жамоасини #qonimdagalaba челленжи ўзининг бетакрорлиги ва кенг кўламдаги қамрови билан ажралиб турди. Ушбу челленж 2000 дан ортиқ видеоларни ўз ичига олиб, умумий 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга етиб борди, бу эса бутун Узнет жамоасини бирлаштирди.
Ўзбекистонликларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга қаратилган лойиҳада Instagram фойдаланувчилари футбол мавзусида видеолар тасвирга олиб #qonimdagalaba ҳештеги билан ўз саҳифаларига жойлаштиришди. Видеолар бутун республикадан ва дунёнинг бошқа давлатларидан — чекка қишлоқлардаги жамоалардан, аёл футболчилардан, турли мамлакатлардаги ватандошларимиздан, профессионал футболчилардан, жамоалардан, маҳалла, мактаблардан, университетлардан, компаниялар томонидан юкланмоқда.
“Дарё” нашри #qonimdagalaba ҳештеги билан тармоққа жойлаштирилган видеоларни кузатиб борди ва таҳририят талқинига кўра, энг яхши деб топилган бешта видеони танлаб олди. Эслатиб ўтамиз, танлаб олинган видеолар таҳририят нуқтайи назаридан келиб чиқилган бўлиб, якунда танлаб олинадиган ғолибларга алоқаси йўқ.
Изоҳ (0)