Тошкент шаҳри Сергели туманида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “С.Т.” МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1,9 миллиард сўмлик автотранспорт воситаларини МЧЖ балансидан чиқариб, корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтириб, кредиторнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган.
Шунингдек, улар ер қаридан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатиб, 256 миллион сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёда тадбиркорнинг тракторини 240 млн сўмга сотиб юборган ишчига жиноят иши қўзғатилгани, Қашқадарёда корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)