Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда “С.П.” ва “Б.П.” МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида “С.П.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-торож қилганликлари, шунингдек “С.П.” МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан “Б.П.” МЧЖ балансига ўтказиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)